Александр Рябушкин қўлга олинди. Нима маълум?

540

 «Вечерний Бишкек»нинг директорлар кенгашининг раиси Рябушкин 21-ноябрь куни тунда Бишкекда қўлга олинди. У хизмат вазифасини суистеъмол қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, бундан ташқари, «жиддий моддий зарар» келтириш бўйича айбланмоқда. Тадбиркор Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига киргизилди.

ИИМнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг журналистига билдиришларича, 2016 йили Свердлов район суди Рябушкинга Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Эркин Мамбеталиевга «ор-номусига ва обрўсига путур етказгани» учун зиммасига 1 млн сом компенсация тўлашни юклаган.

Суднинг қарори бўйича, бу сумма «Вечерний Бишкек» нашриёт уйидан, газетанинг сайти ва таҳририятидан, «Жани Агим» газетасининг таҳририятидан, «МСН» газетасининг таҳририятидан ҳамда «Рубикон» реклама фирмасидан тўпланиши керак эди.

Аммо тергов Мамбеталиевга пул «Вечерний Бишкек» нашр уйининг ҳисобидангина тўлаб берилган деб ҳисоблайди.

Терговчиларнинг версияси бўйича, Рябушкин «Вечерний Бишкек»нинг директори Мурат Божокоев билан ўзаро келишиб олиб, «ўзларининг буйруқ берувчи ва ижрочилик ҳуқуқларидан фойдаланиш орқали» Мамбеталиев билан унга миллион сом тўлаб бериш бўийча битимга қўл қўйишган.

ИИМнинг матбуот хизматидан кейинроқ маълумот берамиз деб ваъда беришиб, Божокоевга нисбатан тергов  ўтиб-ўтмагани ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортишди.

ИИМнинг Тергов хизмати Рябушкинга «Мулкка зиён етказиш», «Хужжатларни қалбакилаштириш» ҳамда «Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноят ишларини қўзғади. Тадбиркор Бишкек ШИИБнинг вақтинча ушлаш изоляторига киргизилди.

«Клооп»нинг журналисти «Вечерний Бишкек» билан боғланганига қарамай у ердан «таҳририят доимгидек тартибда» ишламоқда деб айтиш билан қандайдир бир бошқа изоҳ беришгани йўқю Шунингдек, нашриётдан  «Клооп»га қўлга олинган Рябушкинни юристларининг алоқа учун рақамларини ҳам беришни истамай, уларнинг изоҳларини кейинчалик берамиз деб ваъда қилишди.

2018 йили сентябрда Бош прокуратура «Вечерний Бишкек»нинг собиқ эгаси Александр Кимнинг нашрни рейдерлик билан босиб олингани ҳақида аризаси бўйича жиноят иши қўзғалган. У вақтда, 2015 йили, нашр Александр Рябушкиннинг қўлига ўтиб кетган.

Иш 4-сентябрда Жиноят ва жазо кодексининг «Товламачилик» ҳамда «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддалари бўйича қўзғалган. Рябушкиннинг мулки, унинг «Вечерний Бишкек» босмахонасидаги акциялари ҳамда унга қарашли«Рубикон» компанияси ҳибсга олинган.

«Вечерний Бишкек» эгаларининг алмашуви

Александр Ким «Вечерний Бишкек» нашрига 2015 йилнинг 1-сентябрга қадар эгалик қилган.  Суд текширувлари 2014 йилнинг кузида ўз акцияларини қайтариб олишни истаган нашрнинг ҳамшерик хўжайини Александр Рябушкиннинг билдирувидан кейин бошланган.

2000 йили компанияларнинг улушини собиқ президент Ақаевнинг куёви Адил Тойгонбаев сотиб олгандан кейин Рябушкин «Вечерний Бишкек»ка эгалик қилган «Рубикон»нинг акцияларининг ярмидан ажраган.

Рябушкин келишув босим остида тузилганини билдириб, унга «Рубикон» акцияларининг  50 фоизини ҳамда нашр ишлаган 15 йил учун бадал тариқасида 15 миллион долларни ўзига қайтариб беришни талаб қилган.

Суд қарори билан Александр Рябушкин Кимга тегишли бўлган 50 фоиз акцияларга эга бўлган.

Шундан кейин «Вечерний Бишкек»да директор кенгашининг таркиби алмашган. Ким бу қарорнинг ортида «ҳукумат бор» деб билдирган. Таҳририят газетага босимни президент Атамбаевнинг маъмурияти, унинг маслаҳатчиси  Фарид Ниязов ҳамда маъмурият раҳбарининг ўринбосари Икрамжан Илмиянов кўрсатган бўлиши эҳтимол деб ҳисоблаган.

Амалдорнинг иккиси ҳам «Вечерний Бишкек» эгаларининг алмашувига алоқаси йўқлигини айтишган. Илмиянов бу баёнотларнинг ортидан истеъфога кетган, Ниязов эса нашрнинг шубҳаси — бу «навбатдаги ёлғон» деб мурожаат билдирган.

«Вечерний Бишкек» нашри 2015 йили Рябушкиннинг бошқарувига ўтгандан кейин «vb.kg» интернет нашрининг собиқ бош муҳаррири Дина Маслова «Заноза» (у кейинчалик Атамбаев тарафидан берилган суд аризалари сабабли ёпилган) деб аталган янги нашр очган.

                                                                            Ҳаммуаллиф: Асель Талгатбек