Карамушкина Ўш мэрининг Россия фуқаролиги бор эканини айтиб чиқди

674
Ўш шаҳрининг мэри Сарибашов (ўртада)

КСДП фракциясининг депутати Ирина Карамушкина Ўш шаҳрининг мэри Таалайбек Сарибашовда Россия фуқаролиги борлигини айтиб чиқди. У МҲДҚдан бу маълумотни ва Сарибашов қандай қилиб мэр бўлиб олганини текширишни талаб қилди.

Карамушкина 22-ноябрда Жогорку Кенеш йиғинида давлат ходимларини текшириш вақтида Сарибашовда чет эл фуқаролиги аниқланганини билдирди.

«Россия Солиқ ҳизматининг сайтида Таалайбек Сарибашевга 2016 йилнинг ноябрида рус паспорти берилгани ёзилган. Ҳозирги доимий яшовчи ери Новосибирск деб кўрсатилган. Аниқроқ айтганда, Россия Федерал солиқ хизмати уни Россия фуқароси қатори танийди», — деб келтиради  «Азаттык» Карамушкинанинг сўзларини.

Россиянинг Фудурал солиқ хизматининг сайтидан чиндан ҳам Таалайбек Сарибашов бўйича маълумотни, бундан ташқари, унинг ИИНнини топиш мумкин.

Карамушкина МҲДҚнинг вакилларига мурожаат қилиб, Сарибашов қандай қилиб рус фуқаролигини олганини ва қандай қилиб Ўш шаҳрининг мэри бўлиб олганини текширишни сўради.

Қирғизистон қонунлари бўйича, депутатлар, минстрлар, муниципиал хизмат раҳбарлари, судьялар ҳамда ҳуқуқ тартибот органлариинг ходимларида қўш фуқаролик бўлмаслиги керак. Бунинг учун қонунларда ҳеч қандай жазо кўрсатилмаган, аммо давлат ходимлари ўз лавозимидан ажраб қолиши мумкин.

Депутат «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида қўш фуқароликка эга бўлиб-бўлмаганларни текширишда барчага «бирдек муомала бўлиши кераклигини» айтди.

«Нима учун Кулматов (Россия паспортини ноқонуний олишда айбланган Бишкекнинг собиқ мэри) қамоқда, Сарибашов эса озодликда?» — деб қўшимча қилди у.

МҲДҚнинг вакили Рахат Сулайманов «Клооп»нинг мухбирига ведомствода депутатнинг баёноти  «албатта текширилишини» билдирди, аммо қачон эканини айтмади.

Ўш мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров эса шаҳар етакчиси чиндан ҳам 2000-2002 йиллари Новосибирскда ишлаганини, лекин ҳеч қачон Россия фуқаролиги олмаганини «Клооп»га айтди.

«Бу Сарибашовнинг ўзидан менга маълум бўлган маълумот. Карамушкинанинг баёноти билан эса ижтимоий тармоқдаги маълумотлар бўйича МҲДҚ текширсин», — деди Абсаттаров.

Бу Ўш шаҳрининг мэрида қўш фуқаролик бор экани бўйича илк маълумот эмас. 15-ноябрда фесбукдаги «Компромат KG» гуруҳида таҳминан Россиянинг Ички ишлар министрлигидан олинган ҳужжатнинг нусхаси чиқарилган.

Унда Сарибашовга Россия паспортини Новосибирск области бўйича миграция бошқармаси бергани, унинг Россиядаги манзили эса Новосибирскнинг Лесков кўчаси 173 деб кўрсатилгани айтилган.

Сарибашов қўш фуқаролиги борликда айбланган биринчи амалдор ҳам эмас. Бунга қадарБишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов рус фуқаролигини ноқонуний олганликда айбланган.

                                          Ҳаммуаллифлар: Асел Талгатбек, Рустам Халимов