ИИМ КСДПни ҳисобчисининг ҳаётига хавф яралиб-яралмаганини текшира бошлади

541
Сурат: «Апрель»

ИИМ собиқ президент Алмазбек Атамбаевни КСДПнинг ҳисобчиси «ўз ҳаётига хавф туғилганлигидан» чет элга кетди деб айтганларини текширмоқда. Атамбаевнинг сўзи бўйича, ҳисобчи ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов кампаниясининг «яширин кассаси» ҳақида билдирган.

ИИМнинг матбуот маркази билдирганидек, КСДПнинг ҳисобчиси ижтимоий тармоққа Жээнбековнинг сайловдаги матбуот маркази билдиришича, КСДПнинг ҳисобичиси ижтимоий тармоққа Жээнбековнинг сайловдаги чиқимлари бўлиши эҳтимолий ҳужжат эълон қилингунга қадар тўрт кун аввал, 2018 йилнинг  11-ноябрида, Қирғизистондан чиқиб кетган.

Асосан гап Жээнбековнинг штабида молия масалаларига масъул ва кўп йиллардан бери Атамбаевни ўзининг ҳамда унинг «Медиа Форум» ишхонасининг ҳисобичиси Надира Сатигул қизи ҳақида бўлаётган бўлиши мумкин.

ИИМнинг маълумоти бўйича, Қирғизистондан 18-ноябрда унинг фарзанди Адилет Сатигулов ҳам чиқиб кетган. У президентлик сайловигача бир йил аввал, 2016 йили, КСДПнинг номидан Марказий сайлоқ комиссиясининг (МСК) аъзолигига сайлангани билан танилган эди.

МСКнинг раис ўринбосари Абдижапар Бекматов «Клооп»га билдиришича, Сатигулов 20-ноябрда комиссиянинг сўнги йиғинига қатнашмаган, унинг номига нисбатан эса қандайдир бир шикоятлар ва қўрқитувлар бўйича эшитмаган.

ИИМдан тасдиқлашларича, Атамбаевнинг баёнотига қадар уларга ҳисобчининг ҳаётига хавф туғилаётганлиги бўйича ҳеч кимдан ариза тушмаган. Идорадан билдирилишича, агар Сатигулова Қирғизистонга қайтиб келадиган бўлса, у ҳолда улар унинг ҳавфсизлигини таъминлашга тайёр.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 19-ноябрда «Апрель» телеканалига интервью бериб, КСДПнинг ҳисобчиси Жээнбековнинг сайлов штабининг «яширин кассаси» ҳақида билганини ҳамда у ўз ҳаётидан хавфсираб чет ўлкага чиқиб кетганини маълум қилган.

Сайлов штабининг «яширин кассаси» бўйича маълумотни юрист Нурбек Токтакунов ошкор қилган. Ҳужжатга кўра, кампанияни уюштиришга кетган чиқимнинг суммаси расмий маълумотга нисбатан ўн баробар ортирилган. Номзодни ўзининг сайлов фондидаги маблағлардан бошқа моддий манбаларини қўлланиши эса қонунга қарши келади.

Атамбаев ўз интервьюсида бу маълумотни «реал ҳужжат» деб атаб, унинг ошкор қилинишини Жээнбеков штабини етакчиларидан бири бўлган ўзининг яқин сафдоши Икрамжон Илмияновнинг қамоққа олиниши билан боғлаган. Аммо атамбаев мазкур ҳужжатнинг «реаллигини» тасдиқловчи бирор бир далилларни кўрсатмаган.

Токтакунов ўз маълумот манбасини очиқламай, лекин унинг манбаси Жээнбековнинг сайлов штабига «алоқадор бўлганини» ва ҳозирги ҳамда, собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан  «ранжиб» қолганини айтган. Президент Жээнбековнинг маъмурияти эса чиқимлар бўйича маълумотни «фейк» деб атаб, унга нисбатан изоҳ бермасликларини айтишган.

Юрист «яширин кассадаги» пулларнинг аксарияти сайловчиларни сотиб олишга кетган деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу президентга импичмент эълон қилиш учун асос бўла олади.