«Ҳавфсиз шаҳар» бўйича жарималар ИИМ, МҲДҚ ва маҳаллий ҳукумат ўртасида бўлиштирмоқчи

701
Иллюстратив сурат: Dave Dugdale / Flickr

Ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар» тизими билан ёзиб берилган жарималар маҳаллий ҳукумат, ИИМ ва МХДҚнинг ўртасида бўлиштирилиши керак деб ҳисоблайди. «Ҳавфсиз шаҳар» учун камера ўрнатувчи Россиянинг «Вега» компанияси ҳар бир жаримадан камида 211 сомдан олиб туради.

Жарималарни бўлиштириш бўйича таклиф ҳозирча Молия министрлигида ўрганиб чиқилмоқда. Министрликнинг вакили Улукбек Кармишаков дастлаб жарималарнинг барча пуди бюджетга тушиб, ундан кейин давлат тизимлари бўйича бўлиштирилишини «Клооп»нинг журналистига тушунтириб берди.

«Мэрия тўсиқларни, светафорларни, чоррахаларни таъминлайди,бундан ташқари, мэрия қишда йўлларни тозалаш, уларни тегишли талабда ушлашга ҳақли бўлад», — деди Кармишаков.

Унинг қўшимча қилишича, ИИМда ҳуқуқ бузарликлар аниқланувчи ҳамда жарима ёзиб берилувчи марказ тузилади. «МҲДҚнинг масаласи бўйича ҳозир ҳеч бир жавоб берма олмайман», — деди Кармишаков.

Агар бу таклиф билан муассасаларнинг ўртасида фойиз бўлиштирувларини мақуллашса, у ҳолда жарималар қуйидаги бўлиштирилади: маҳаллий ҳукумат 30 фоиз, ИИМ — 20, МҲДҚ эса 5 фоиз олади.

Масалан, Бишкекда пиёдани ўтказмай қўйган ҳайдовчига 1000 сом жарима солиниши мумкин. Унинг ичидан 211 сомни, кафолатланганидек «Вега» олади, қолган 789 сомни мэрия, ИИМ ҳамда МҲДҚ ўзаро бўлиштириб оладию Шаҳар ҳукумати 237 сом, куч тизимлари эса 158 ҳамда 40 сом олишади.

Ахборот технологиялар ва алоқа давлат комитетининг (АТАДК) вакили Анара Мамитова жарималарни бўлиштириш масаласи Россиянинг «Вега» компанияси билан битимга қўл қўйишларигача муҳокама қилинганини «Клооп»нинг журналистига тушунтирди. Аммо у таъкидлаганидек, ҳозир таклиф кўриб чиқиш босқичидагина турибди.

«Жариманинг қандайдир бир суммаси бор, унинг ичидан 211 соми умумий суммасига қарамай, “Вега”га кетиб туради. Лойиҳа яқиндагина [ҳукуматга] жўнатилди. [...] Ҳар идора энди ўз рақамини ёза оладида », — деди Мамитова.