Тиллаев: Давлат хизматида ишлаган пенсионерлар ё нафақа ёки маош олишсин

634

«Республика — Ата-Журт» фракциясидан депутат Таабалди Тиллаев давлат ишида ишлаган куч тизимларининг пенсионерлари ё нафақа ёки маош олиши керак деб ҳисоблайди.

Тилллаев «Клооп»нинг журналисти билан телефон суҳбатида унинг таклифи давлат хизматида ишлашни давом эттираётган куч тизимларининг пенсионерларигагина тегишли эканини тушунтирди.

«Мен премьер-министрга нафақа фондида реформа ўтказишни таклиф қилдим. Бу божхонага, молия полициясига, ИИМга, МҲДҚга, Мудофаа министрлигига боғлиқ. Мана шулар юқоридагиларга тегишли. Масалан, генераллар 46-60 минг сом нафақа, бундан ташқари ишлаб, яхши маош олишади», — деб тушунтиради депутат.

У ўз таклифи шифокор ёки ўқитувчи бўлиб ишлашда давом этаётган пенсионерларга алоқадор эмаслигини таъкидлади: «Ўқитувчининг нафақаси бўлгани 2800, маоши эса 5000 сом холос».

Тиллаевнинг айтишича, Қирғизистонда 40 минг киши бир вақтнинг ўзида ҳам нафақа, ҳам маош олади — буни унга Социал жамғарманинг етакчси Медер Исраилов билдирган.

«Агар ишлашни исташса, у ҳолда маош олишсин, йўқми — у ҳолда ўринни бўшатишсин. Улар йил сайин 18 млрд сом давлат нафақасини олишади», — деди Тиллаев.

Социал ривожлантириш министрлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи пенсионер тўлақонли овқатланмайди, ҳар бир учинчиси эса керакли даволаниш ҳақини тўлай олмайди.

Шу сабабдан мамлакат пенсионерларининг деярлик ярми ишлашга мажбур, уларнинг ичидан 34 фоизи — ҳусусий тадбиркорлар. Айни вақтда ҳар бир учинчи пенсионер ўз болаларига моддий ёрдам ҳам беради.

Қирғизистонда аёллар пенсияга 58 ёшида, эркаклар эса 63 ёшда чиқишади. Расмий маълумотлар бўйича, Қирғизистонда энг паст нафақа — 1800 сомга яқин. Айни вақтда 2018 йилнинг боши учун яшаш минимуми бир қанча кўп — 5 минг сомга яқин. Қирғизистон пенсионерларининг учдан биригина бу миқдордан кўпроқ тўлов олади.