Жээнбековнинг сайлов штабидаги 24 млн долларлик «яширин харажат» бўйича маълумот тарқади. Унга ишонса бўладими?

368
Бишкекликлар 2017 йили 15-октябрда президент сайлов куни овоз беришмоқда. Сурат: Даниль Усманов

Нима бўлди?

Юрист ҳамда собиқ премьер-министрнинг адвокати Нурбек Токтакунов 2017 йилдаги президентлик кураш вақтида Сооронбай Жээнбековнинг сайлов штаби чиқимларининг эҳтимолий рўйхати кўрсатилган файлни эълон қилди.

Токтакунов электрон хужжатнинг ҳаволасини «сайловдаги ўғирлик бўйича инструкция» деб атаб, ўзининг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган.

Жадвалга кўра, Жээнбековнинг штаби сайлов олдидаги камапанияга 1,1 млрд сом (1 170 265 187 сом) ҳамда 6,5 млн доллардан (6 855 700$) ортиқ маблағ сарфлаган — у ҳозирги долларнинг курси бўйича тилга олинган умумий сумма  24$ млн тузган. Расмий маълумотларга кўра, сайловга тайёргарлик учун у таҳминан 10 баробар оз — 158 млн сомдан кўпроқ пул сарфлаган.

Токтакунов ошкор қилган ҳужжатини «импичмент учун асос» деб атади. Юристнинг айтишича, жадвалдаги маълумот бўйича Жээнбеков шахсан ўзи сайлов штабининг ишига 1,5 млрд сомдан ортиқа маблағ сарфлаган. Айни вақтда қонун номзодларга ўз камапаниясига 15 млн сомгина сарфлашга рухсат берган. Бундан ташқари, сайлов кампанияси номзодини штабининг расмий фондидангина молиялаштирилиши керак.

Токтакунов ҳужжатда кўрсатилган пулларнинг аксарияти Жээнбековнинг штаби «сайловчиларни сотиб олишга» сарфлаган деб таҳмин қилган.

Токтакунов мазкур ҳужжатни қаердан олган?

Номаълум. Юрист ўзи маълумот манбасини ошкор қилишдан бош тортмоқда, аммо унинг манбаси Жээнбековнинг сайлов штабига «алоқаси бўлганини» ҳамда ҳам ҳозирги, ҳам собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан ҳам «ранжиб» қолганини айтади.

Кейинчалик Токтакунов ҳужжатни ким бергани «аҳамиятли» эмас деди.

«Бу ерда элнинг қандай сотилганини кўриш аҳамиятли. Балки шундагина у нима учун ҳеч нарса ўзгармаётганини, нима учун ислоҳат йўқ эканини, нима учун қўлида ҳокимияти борлар ўзларини уятсизларча олиб юришни давом эттиришаётганини, нима учун судларда бари сотилишини, нима учун иқтисод ривожланмаётгани ҳақида ўйлана бошлар», — деб ёзган юрист.

Сайлов комиссиясининг аъзолар овоз бериш тўхтагандан кейин протоколларни автоматик урнадан чиқаришмоқда. 2017 йили 15-октябрь. Сурат: Даниль Усманов

Бу маълумотга ишонса бўладими ёки йўқми?

Ҳозирча — йўқ. Биринчидан, Токтакунов ҳужжатнинг манбасини ошкор қилишни истамаяпти. Иккинчидан, бу маълумотнинг бари оддий гугл жадвалга турилган, чунки буни ҳар бир киши ясай олади.

Аммо бу юрист эълон қилган маълумот ёлғон дегани эмас

Жадвалда бир ярим мингдан ортиқ қатор бор, унда ҳақиқий одамларнинг номи ёзилган: Жээнбековнинг ишончли одамлари, уни штабининг ходимлари, сиёсатчилар, қўшиқчилар, сиёсий технологлар, медиаэкспертлар.

КСДП — бу Жээнбековни сайловга номзод қатори кўрсатган партия. Уни Жээнбековнинг ҳозирги рақиби бўлган Алмазбек Атамбаев бошқариб келади. Партиядан эса ҳужжатда кўрсатилган тадбирлар, исмлар ва муддатлар «ҳақиқий» эканини тасдиқлашди.

Айни ваытда партиядан қўшимча қилишларича, улар ҳужжатда кўрсатилган сарфнинг миқдорининг чинлигини тасдиқлай ҳам олишмайди, инкор ҳам қилишолмайди.Жээнбековнинг сайлов олди штабини бошқарган Фарид Ниязов у ерда маолиялаш масаласи устида ишламаганини айтди. Унинг айтишича, ҳозирги президент уларни «бошқа масъул икки киши билан» муҳокама қилган.

Президент аппаратининг матбуот хизматидан Токтакунов эълон қилган ҳужжатни «фейк» деб атаб, уларга нисбатан изоҳ беришни истамади.

«Муҳри йўқ, имзоси йўқ. Биз фейк маълумотга комментарий бермаймиз. Президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг сайлов кампаниясини молиялаш ҳақидаги маълумотнинг бари ўз вақтида МСКга берилиб, расмий эълон қилинган», — деди президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева (Жадвалда Стамалиеванинг ҳам исми ёзилган).

Токтакунов эса ўзининг постига нисабатан изоҳларда текширув ўткаўа олувчи журналистларга, парламентга ҳамда ҳуқуқ тартибот органларига умид қила олишини ёзган.

«Клооп»нинг таҳририяти ҳозир ҳужжатни ўрганиб, унинг асл нусхасини тасдиқлаб (ёки инкор қилишга) харакат қилмоқда. Агар сизда бу ҳақда қандайдир бир маълумот маълум бўлса, у ҳолда хавфсих Signal (Android | iOS) мэссенжерини ўрнатиб, бу рақам бўйича +996558018918 биз билан боғланинг.

Сооронбай Жээнбековни ўзининг сайлов штабининг ходимлари ғалаба билан табрикламоқда. 2017 йил 15 октябрь. Сурат: Даниль Усманов

Пуллар қаердан келган ва нималарга сарфланган? (жадвалнинг асосида)

Жадвалга ишонсак, сайлов компаниясига пуллар «СШ» номли кишига «И.С.» дегандан келиб турган. Токтакунов мазкур аббревиатураларни «Сооранбай Шарипович [Жээнбеков]» ҳамда «Икрамжан Саттарович [Илмиянов]» деб таҳмин қилади. Илмиянов Жээнбековнинг сайлов штаби етакчиларининг бири бўлган.

Жадвалга кўра, штабнинг «яширин кассасига» 1,1 млрд сомдан ҳамда 6,8 млн доллардан ортиқ маблағ ўтказилган. Кшпроқ бу маблағлар тарғибот ишларига, ҳудудий штабларни молиялашга ҳамда «қўшимча чиқимларга» сарфланган. Пуллар тарғиботчиларга кампаниянинг ҳудудий вакиллари орқали берилиб турган.

АҚШ доллари бўйича чиқимлар аксарият ҳолларда тушунтирмасиз ёзилган  — «чиқимлар» «кўшимча чиқимлар». Масалан, бишкеклик «Айбек»га «қўшимча чиқим» учун $2 млн ўтказилган.

Сайлов штаби «Тайир Сарпашевга» «Онугуу-Прогресс бўйича» белигси билан 7, 89 млн сом ўтказган деб ёзилган. Мазкур исмларнинг ичидан энг таниқлиси  — бу 2017 йилнинг июнига қадар Давлат рўйхатга олиш хизматини етаклаган собиқ вице-премьер министр Тайирбек Сарпашев.

«Онугуу-Прогресс» — Бакит Торобаев раҳбарлик қилган сиёсий партия. У ҳам 2017 йили президентлик курашига қатнашиб, сайлов кунига бир ой қолганда ўз номзодини олиб, Жээнбековнинг асосий рақиби Омурбек Бабановни қўллашини билдирган.

Жадвалга кўра, млн сомдан ортиқ харажат «контрматериалларни жйолаштириш»га сарфланган. Бундан ташқари, ҳужжатга блогерларнинг тўлови эслатиб ўтилган : 70 минг сом — «ўзбек блоггерлари учун тўлов», 800 минг сомдан ортиқ сумма — «АВ гуруғидаги блоггерларга».

Ҳужжатга ишонадиган бўлсак, Жээнбековнинг штабы қайсидир бир россиялик экспертларнинг ёрдамидан фойдаланган. Чиқимлар орасида «рус. Экспертига тўлам (48 500 сом)», 10 минг сомга «россияликларга ҳадя сотиб олиш» ҳамда (12 минг сом) «россияликларнинг квартирасини тозалаш» рўйхатга олинган.

Чиқимлар орасида чет эллик мутахассислар бўлиши мумкин бўлган кишиларнинг исмлари тилга олинган — сиёсий технолог Павел Самохин ҳамда Ўрта Осиё бўйича россиялик эксперт Алексей Василивец. Ўтган йилнинг июль ойида КСДПКнинг ёшлар қанотининг собиқ лидери Ренат Самудинов Василивецни «партиянинг ишларига аралашмоқда» деб айбланган.

Ҳужжатда яна кимларнинг исмлари тлига олинган?

  • КСДПнинг депутати Марат Аманкулов. Жадвалга кўра, у «шаҳар ичида ахолининг русий забон қатлами учун тадбирларга» 2,26 млн сом, Бишкекда «эхсон дастурхонига» 284 минг сом, «харажатларга» ҳамда «қўшимча харажатларга» 1,3 млн сом олган.
  • КСДПнинг депутати Данияр Аттокуров. Ҳужжатда у 2017 йили июлда КСДПнинг съезди учун уч йилга 2015 минг сом олгани кўрсатилган. У съездда партия президентлик сайловига Жээнбековни чиқаришни расмий хал қилган.
  • КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева. Унга  фокус гуруҳларида тадқиқот ўтказиб, ёшлар форумини, давра столини уюштириш ҳамда акцияларни тайёрлаш тадбирларига 900 минг сомдан ортиқ маблағ.
  • «Замандаш» партиясининг раиси Жениш Молдокматов. «Замандаш» партиясининг «штабчиларига тўлаш учун» 771 минг сом; «патриот кучларнинг давра столини» ҳамда «акция» уюштириш учун 153 минг сом.
  • «Бир-Бол» партиясининг депутати Улукбек Ормонов. «Чиқимларга» $30 минг доллар.
  • «Республика» партиясининг депутати Зарилбек Рисалиев. Таласдаги «чиқимлар» учун 500 минг сом ҳамда 15 минг доллар. Рисалиев сайловда бир ойга яқин Жээнбековнинг ишончли кишиси бўлган. Хатто унинг қўллов гуруҳи билан бирга дебатларга ҳам борган. Сайловга қадар 11 кун аввал у парламентга «Республика — Ата-Журт» партиясининг депутат бўлиб келган. У ҳозирда партиянинг Жээнбековнинг сайловдаги бош рақиби Омурбек Бабанов бошқариб турган.
  • Президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева. «Толгонай гуруҳига» 1,3 млн сомдан ортиқ маблағ, таржимонга, визажистга, видео ҳамда фотограф гуруҳи харажатларига эса  175 минг сом.
  • «Северэлектро» ОАЖнинг бош директори Искендер Кадиркулов. Ҳужжатга кўра, у «яширин кассага» 1 млн сом қўшган.

Материал устида ишлаганлар: Дмитрий Мотинов, Катя Мячина, Элдияр Арикбаев