Кун цитатаси: Президент Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Атамбаев ҳақида

583

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «24.kg» нашрига интервью берди. Журналист билан суҳбатлашиш вақтида у ўз президентилигиннг биринчи йили натижалари ҳақида айтиб берди.

Жээнбековдан унинг собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан алоқаси қандай эканлиги ҳақида сўрашганда, у «дўстим» ва «партиядошим» деган сўзларни «айтиб юришни яхши кўради», аммо ҳақиқий дўсь ва партиядош каби харакат қилмайди деб жавоб берди президент.

Собиқ президент Жээнбековнинг ўзини ҳам «дўстим» деб атаб юрар эди. 2017 йили 24-ноябрда янги президентнинг инаугурацияси вақтида Атамбаев қирғиз тилида Жээнбековга бағишланган шеърни ўқиб бериб, уни «Соке, досум» деб атаган.

Жээнбеков бир йил аввал Қирғизистоннинг президентлик хизматига келган, аммо ўша вақтдан бери ҳозирги ҳамда аввалги президентлар ўртасидаги алоқалар анча бузилиб кетган.

Сўнги ойларда коррупцияга боғлиқ жиноят ишлари Атамбаевнинг сафдошларига, аниқроғи собиқ премьер-министр Сапар Исаковга, Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимовга, Божхона хизматининг собиқ раиси Кубаничбек Кулматов ва бошқаларга қарши қўзғалган.

Жээнбеков эса ўзи ҳукумат коррупцияга қарши кураш баҳонасида рақиблардан ўч олмасликни ваъда қилган.