Дайирбек Орунбековнинг Меҳнат ва социал ривожлантириш министри Улукбек Кочкоровнинг маслаҳатчиси хизматига тайинлангани 15-ноябрда маълум бўлди. Бунга қадар у собиқ президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб, у билан мақоласи важидан судлашиб юрган.
Орунбеков уни министрга маслаҳатчи қатори «таниш сиёсатчилар ва фаоллар» таклиф қилишганини «Клооп»га айтди. Журналистнинг айтишича, у Кочкоров билан учрашиб суҳбатлашгандан кейин министр уни хизматга тайинланган.
«Саҳоватли одамлар биланмуҳтож кишилар ўртасида кўприк бўлиб уюштириш ишларини ўтказиб келдим. Ҳар доим ҳам эмас, айрим вақтлардагина. Бунгача журнастикада юрдим. Жамият мени журналист қатори танир эди», — деб Орунбеков ижтимоий ривожланиш министрлигига тайинланишини тушунтирди.
Кочкоров министрлик хизматига жорий йилнинг октябри охирида келган. У махкур хизматга бир қатор можаролардан кейин тайинланган.
Орунбеков президент Сооронбай Жээнбеков бошқарган ҳукумат Алмазбек Атамбаевнинг бошқарувидаги вақтга нисбатан диалогга жиддий киришмоқда деб айтмоқда. Бунга мисол қатори журналист бошқа муҳолифатчи фаол Мавлян Аскарбековни Бишкекнинг Биринчи май райони ҳокимининг ўринбосарлигига тайинланишини келтирди.
Аввал Орунбеков Атамбаев режимининг танқидчиси бўлган. Журналист тўрт йил аввалги мақоласида 2010-йили июнда Қирғизистоннинг жанубида бўлган миллатлар аро низога собиқ президентнинг ҳамда бошқа сиёсатчиларнинг алоқаси бор деб айтилган.
Орунбековнинг мақоласи суд текширувларига асос бўлган. Бош прокуратура Атамбаевнинг «ор-номуси ҳамда обрўсини» ҳимоя қилиб, Орунбековни судга бериб ишни ютиб олган. Журналист собиқ президентга келтирган маъанавий зарар учун 2 млн сом компенсация тўлаб бериши керак бўлган.
Ҳаммуаллиф: Элдияр Арикбаев