Меҳнат министрининг вазифасини Канибек Адиев бажаради

615

Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш министрлиги етакчиларининг бари бўшатилиб ёки истеъфога чиққандан кейин министрнинг вазифаларини муассасанинг статс-котиби Канибек Адиев бажарадиган бўлди.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев қўл қўйган буйруққа кўра Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш министрининг вазифасини бажариш ведомствоинг статс-котиби Канибек Адиевгае юклатилди. Министрлик 11-октябрда Таалайгул Исакунова истеъфога кетгандан кейин етакчисиз қолган. .

Бунга қадар Адиев мазкур министрликдаги турли хизматларни бажариб, кўп муддатдан бери Ўшда ишлаган. Шунингдек, қарияларнинг Қуйи Серафимовск уй-интернатини ҳамда Тўқмоқдаги психоневрология муассасасининг директори бўлган.

Адиевни етакчиларининг бари Сеулдаги жанжалдан кейин бўшатилган ёки истеъфога кетган. Жанжалга сентябрь сўнгида Жанубий Кореянинг марказида ҳаво рейсидан олинган Меҳнат министрининг ўринбосари Зууракан Каденованинг мастлиги сабаб бўлган. Кейин у ҳукумат раҳбарининг буйруғи билан хизматдан олинган.

Бу воқеадан кейин Бош прокуратура Меҳнат министрлигини етакчилигининг чет эллик сафарларини текшириб, министр ҳамда министрнинг ўринбосарлари дипломатик паспортларни ўзларининг шахсий сафарларида қўлланишганини аниқлаган. Дипломатик паспортларни эса шахсий мақсадда қўлланиш тақиқланган.

Министр Таалайгул Исакунова ҳамда унинг ўринбосари Лунара Мамитова 11-октябрда, муассаса етакчисининг бошқа ўринбосари Жилдиз полотова эса 13 октябрда истеъфога кетган.