Марҳум Улан Эгизбаевнинг текшируви бўйича жиноят иши қўзғалди

622

Жиноят иши «Бишкекнинг Диний маросим хизматларини кўрсатиш агентлиги» муниципиал ишхона ходимларига қарши қўзғалди. Бу Улан Эгизбаевнинг қабристондаги коррупция ҳақидаги журналистик текширувидан кейин қўзғалган иккинчи жиноят иши.

Тергов Диний маросим хизматларини кўрсатиш агентлиги  бордюрлар ҳамда ирригация тармоғи жойлашган ерларни қабристон учун берган деб ҳисоблайди. Мутахассислар бу ерларни текшириб чиқишгандан кейин у ерлар бўш эканини, ҳеч ким кўмилмаганини аниқлашган.

Бундан ташқари, тергов мазкур агентликнинг айрим ходимлари дафн учун пул олиб юришган деб таъкидламоқда.

Натийжада Диний маросим хизматларини кўрсатиши агентлигининг ходимлари амалларини суистеъмол қилиш, товламачилик ва ишониб топширилган мулкни ҳусусийлаштириб олиш бўйича айбланишмоқда.

Агентлик ходимларига қарши биринчи жиноят иши августнинг сўнгида, аниқроғи қабристондаги коррупция ҳақида текширув муаллифи вафот этгандан кейин қўзғалган.

Қабристондаги коррупция бўйича материал 22-июлда Иссиқкўлда вафот этган Улан Эгизбаевнинг охирги журналистик текширувларидан бири бўлган.

Эгизбаев ўз даврининг кучли қирғиз забон журналистларидан бири бўлиб ҳисобланар эди. У журналистик текширувларида қирғиз амалдорларининг коррупция схемаларини, элита уйларининг қуриилиш учун муниципиал ернинг ноқонуний сотилишини фош қилган.

Текширувлар ўртасидаги танаффусда у Қирғизистоннинг турли ҳудудлариаги инсонлар ҳақида таъсирли видео лавҳалар тайёрлаб турар эди. Улардан бири Норин областида ногиронлар аравачасида ёмон йўллар билан мактабга бориб келиб юрган бола Нурғази ҳақидаги воқеа бўлиб ҳисобланади.

Эгизбаевдин репортажидан кейин Нургазига мактабга кечикмай бориб келиб туриши учун  квадроцикл соқға қилинган. Ўн ой ўтгач эса Эгизбаевнинг иши халқаро Webby Awards интернет мукофотини олган. Бунгача Қирғизистондан мазкур мукофотни ҳеч ким олмаган эди.