ТИМни Чингиз Айдарбеков бошқаради

607

Чингиз Айдарбековнинг номзодини премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев таклиф қилган, парламент депутатлари уни бир овоздан қўллашди. Аввал Айдарбеков Япониядаги қирғиз элчиси бўлган.

Япониядаги Қирғизистоннинг собиқ элчиси Чингиз Айдарбеков Ташқи ишлар министрлигини бошқаради. Унинг номзодини депутатларнинг бари қўллади.

Айдарбеков 1998 йили Қирғизистоннинг халқаро университетини тугатгандан кейин, меҳнат йзлини қирғиз ТИМнинг МДҲ бошқармасида атташе хизматини олиши билан дарҳол бошлаган. Бу бошқармаликда у бўлимлардан бирининг етакчилик хизматига эришиб, 2008 йилга қадар ишлаган.

У 2011 йили президент аппаратида, 2012 йилдан бошлаб то 2016 йилгача Жогорку Кенешнинг аппаратида ишлаган. Кейинчалик 2016 йили Қирғизистоннинг Япониядаги элчилик лавозимига тайинланган.

Чингиз Айдарбеков ТИМ етакчилигига ведомствони 2012 йилдан бери бошқарган Эрлан Абдилдаевнинг ўрнига келди. Абдилдаев Хавфсизлик кенгаши Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султаннинг фаолияти текширгандан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлган. Хавфсизлик кенгаши элчининг ҳам, министрликнинг ўзининг ҳам ишида бир қатор қоида бузарликларни топган.

Ўз навбатида ТИМ ўзи Хавфсизлик кенгашидан Қиличбек Султанни текширишни сўраган, элчи эса Ижтимоий ривожланиш министрининг ўринбосари Зууракан Каденова Сеул аэропортида маст аҳволда самолётдан олинганини журналистларга тасдиқлаб берган.

Натижада Каденованинг воқеаси жами Ижтимоий ривожланиш министрлиги етакчиларининг, Жанубий Кореядаги элчининг ҳамда ТИМ раҳбарининг истеъфосига олиб келган.