Райимбек Матриаимовни божхона хизматининг раҳбар ўринбосарлигига қайтиб келишига рухсат берилди — бу 25-июлда Биринчи Май район судининг ҳукми билан қабул қилинди.
Жамоатчилик судья Алмаз Калибаевнинг қарорини салбий қарши олди. Райим -миллион номи билан таниқли Матраимов бир неча бор божхона тармоғидаги «қора схемалар» билан коррупция бўйича айбланган.
Матраимовнинг хизматига қайтиши янги президент Сооронбай Жээнбековнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича кампанияси фонида бўлмоқда. Ҳозирча бу кураш асосан Жээнбековнинг КСДПдаги собиқ партиядошларининг жиноят ишлари бўйича таъқиб қилиш билан олиб борилмоқда.
Марказий Осиёдаги Америка университетининг (МОАУ) Халқаро алоқалар кафедрасининг етакчиси Медет Тологонов Матраимовнинг хизматга қайтиши президент Сооронбай Жээнбековга эътиборни қарата бошлайди деб ҳисоблайди, чунки «суд қарорлари Қирғизистонда суд қарори сифатида қабул қилинмайди».
«Жээнбековни кўплаган критерийлар билан баҳолаб қолишади, жумладан унинг Матраимов билан бўлган алоқаси бўйича ҳам. УЖээнбековнинг сайлов кампанияси учун айрим ресурсларни бериб тургани ҳақида гап бўлган», — дейди Тологонов.
Сиёсатшуноснинг айтишича, Жээнбеков бир томондан коррупцияга қарши кураш давом этаётганини намойиш этиши керак, лекин бошқа томондан унга 2020 йилдаги парламент сайловида қўллов керак бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам бор. Бу жиҳатда Матраимовнинг оиласи Қирғизистон жанубида молия борасида ҳам, авторитет борасида ҳам таъсирга эга бўлиб ҳисобланади.
«Ҳозир президентда бир қатор вариантлар бор — бу коррупция үчүн Матраимовнинг қўлга олиниши каби қандайдир бир қадамга бориш ёки бошқа чиқиш йўлини топиш. Ҳозирча президентнинг парламент кампаниясига нисбатан қандай режалари борлиги ва ресурсни у қаердан олиши тушунарсиз бўлмоқда», — дейди Тологонов.
Қирғиз рус славян университетида (ҚРСУ) политология кафедрасининг ўқитувчиси Марат Казакпаев Матраимовнинг хизматга келиши президентнинг коррупцияга қарши аёвсиз кураши бўйича кампаниясига шубҳа туғдиради деб ҳисоблайди.
«Жамоатчилик Райимбек Матраимовга жуда салбий фикрда, хатто унинг норасмий Райим-миллион деган оти бор. Унга қарши иш қўзғаш у ёқда турсин, уни хизматга қайтишига изн бериб қўйишди. Албатта, бу коррупцияга қарши сиёсатга обрў олиб келмайди, қадайдир бир ажратилган сиёсат олиб борилмоқда », — деди эксперт.
Парламентнинг собиқ спикери ва ҚРСУнинг халқаро алоқалар бўйича кафедрасининг етакчиси Зайнидин Курманов ҳуқуқий жиҳатдан Матраимовнинг хизматга қайтишига рухсат берилишида ҳеч бир нотўғри нарса йўқ деб ҳисоблайди, чунки амалдорнинг ишдан олинишининг ўзи «шошилинг ва нотўғри» бўлиб қолган.
Унинг фикрича, ҳозирча Матраимовга нисбатан айбсизлик презумпцияси кучида турибди. У айбсиз ҳисобланади. Ҳозирча Матраимовга қарши суд қарори қатори ифодаланган коррупцияга боғлиқ далил асослар йўқ.
«У ҳуқуқлари бўйича енгди, аммо у ўз обрўси учун ҳам курашиши керак. Газета саҳифаларида ёзилгандан ташқари у порахўр эканлиги бўйича далиллар борми? Борми айбдор? Қани суд ҳукми?», — деб савол ташлади сиёсатшунос.
«Серий кардинал»
Алмазбек Атамбаевнинг президентлик муддати охирида Райимбек Матраимов ўлка раҳбарининг қаҳрига дуч келган. У иш ўрнидан кетгандан кейин амалдорни божхона соҳасида коррупция схемаларининг «Серий кардинал»и деб атаган.
Бу нуфузли божхона ходими ҳақида «Азаттык»нинг журналистлари текширув олиб борган. Журналистлар Матраимовнинг асл бойликлари ва кўчмас мулки қанчалик даражада расмий даромадлар декларациясига мос келишини ўрганиб чиқишган.
Атамбаевни президентлик муддатининг охирги кунида собиқ премьер-министр Сапар Исаков Матраимовни эгаллаган лавозимидан олган. Бунга Матраимовнинг иши «раҳбарият сиёсатига тўғри келмай қолгани» сабаб бўлган.
Кейинчалик айни шу таъриф Матраимовга хизматини қайтаришга ёрдам берган, чунки раҳбар ўринбосарлиги — бу сиёсий эмас, маъмурий хизмат.
Матраимов ўзининг хизматга қайтарилишини ҳам, жамоатчилик тарафининг суд қарорига нисбатан реакциясига ҳам хали ҳеч қандай изоҳ бермади. Фақатгина унинг суд ҳукмидан қувонган акаси ва КСДПнинг депутати Искендер Матраимовгина баёното қилди.
«У сиёсий хизматни эгалламайди, шунинг учун у хизматдан бўшатилган модда тўғри эмас бўлган. Маъмурий ходимлар текширувнинг натижаси асосидагина бўшатилади. Улар ўзлариёқ бўшатишгани нотўғри бўлган», — деб билдирди у.