Бу Бишкекнинг марказидаги эсталик Уркуя Салиевага тегишли эмас. Лекин, эсталик унга тегишли дейишнинг ҳеч бир ёмон ери йўқ

681
Сиз агар Бишкекнинг турғуни бўлсангиз  (ёки шаҳарга кўп қатнасангиз), сўзсиз турда бу эсталикни билсангиз керак.

Балки, сиз ҳам Бишкек шаҳрининг аксарият турғунлари каби уни Қирғизистоннинг ҳудудида Октябрь революциясидан кейин коммунистларнинг ҳукуматини ўрнатишга қатнашган, 18 ёшида  сельсоветнинг раиси бўлиб тайинланган Уркуя Салиеванинг эсталиги деб айтишингиз мумкин.

Уркуя Салиевани 1934-йили совет ҳокимиятининг душманлари 24 ёшида ўлдириб қўйишган. Ўша кундан бошлаб Уркуя Салиева давлат пропагандасининг муҳим қаҳрамони бўлиб қолган.

Аслида эса Бишкекнинг марказида жойлашган эсталик унга бағишланмаган.

Бу аёлнинг эсталиги ёнидаги хайкаллар билан бирга, 1917 йили Октябрь революциясининг курашувчиларига бағишланган мемориал мажмуа бўлиб ҳисобланади.

Бу хайкал 1978 йили ўрнатилгандан бошлаб, Фрунзенинг турғунлари, кейинчалик Бишкекнинг яшовчилари уни Уркуя Салиева билан чалкаштира бошлашган.

«СИ Лабораторияси» харакатининг тадқиқотчилари бу кўринишни 70-йиллари Уркуя Салиеванинг ҳаётига бўлган жамоатчиликнинг катта қизиқиши билан боғлайдилар.

1972 йили қирғиз режиссёри  Толомуш Океевни  Уркуя Салиеванинг ҳаёт йўли ҳақидаги «Уркуя» номли фильми чиққан. Бир неча йилдан кейин эса унинг исми кўчаларга, колхозларга, мактабларга ва бошқа объектларга берила бошлаган.

Хайкалтарош Тургунбай Садиков бу эсталикни машҳур бир кишига тегишли бўлмаганини,  «она ер» образини акс эттиришини «СИ Лаборатория»сига айтган.

Бироқ, 1980-йили Садиков берган интервьюларнинг бирида илҳомни Уркуя Салиеванинг ва бошқа инқилобчиларнинг хотирасидан олганини билдирган.

Мазкур мемориал расмий турда Уркуя Салиевага тегишли бўлмаса ҳам, мемориални унинг номи билан аташ катта хато бўлмайди. Ҳозирги вақтда эсталик Уркуя Салиеванинг образи орқали, аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш қатори қабул қилинида.

Уркуя Салиева аёлларнинг билим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қатори машҳур бўлиб, 2010 йилдан бошлаб бу мемориалнинг олдида ўтказилаётган акцияларнинг ва аёл ҳуқуқларии ҳимоя қилувчи замонавий ташаббусларнинг рамзи бўлиб қолган.

Аёлларнинг ҳуқуқи учун пиёда юриш. 2017 йил 8-март. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун сурати

Айни мазкур эсталикнинг олдида ҳар йили аёлларнинг тенг ҳуқуқликка ва бир мақсадга чақирувчи марши ўтказиб келинади. Шунингдек бу ерда аёлларнинг ўлимига, жабрланиши билан боғлиқ акциялар ўтказиб турилади. Масалан,  Бурулайни хотирлаш митинги ва Москвада вафот этган қирғиз мигрант қизларига бағишланган хотира тадбирларини айтиш мумкин.

«СИ Лаборатория»сининг тадқиқотчилари аввал бу эсталикнинг қандай мақсадда ясалгани у қадар аҳамиятга эга эмас деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, вақт ўтиши билан хайкалнинг янги аҳамиятга эга бўлиб, тенг ҳуқуқликка тарғибнинг, зўравонликка ва камситишларга қарши чиқиш рамзи бўлгани анчайин муҳимроқ.