Суд Райимбек Матраимовнинг божхона хизмати раҳбар ўринбосари лавозимини қайта тиклади

657
Райимбек Матраимов. Коллаж: «Азаттык»

Бишкекнинг Биринчи май район суди 25-июлда Райим-миллион лақаби билан танилган Раимбек Матримовни божхона хизматининг раҳбар ўринбосарлиги ҳизматига қайтарий бўйича қарор чиқарди.

Унинг вакили Татьяна Карижинскаянинг фикрига кўра, Матраимов «маъмурий лавзоимда бўлган вақтда сиёсий важдан» ишдан бўшатиб юборилган.

Матраимов 2017 йилнинг ноябрида хизматдан олинган. Уни ўша вақтда премьер-министрлик хизматида ўтирган Сапар Исаков «қора схемаларга аралашганлиги» сабаб истеъфога чиқарилган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовни божхона хизматидаги қора схемаларнинг «кардинали» деб атаган — бу ҳақда у жорий йилнинг март ойи сўнгида билдирган.

«Ўтган йили қора схемалар туфайли бюджетга  10 млрд сомга қадар пул тушмай қолган. Ўтган йили мен Сапар Исаковга Раим-миллионни кетгазишини айтганман. У  Матраимовни 23-ноябрда бўшатган. […] Агар сен коррупция билан курашиш ҳақида овоза қилаётган бўлсанг, у ҳолда сенинг атрофингда, дўстларинг орасида ҳеч қанда “Райим-миллионлар” бўлмаслиги керак», — деб билдирган экс-президент.

Лекин Матраимовнинг акаси ва Жгорку Кенешдаги КСДП фракциясининг депутати Искендер Матраимов бундай қарорга қўшилмай уни ноқонуний деб атаган.

«Мен ўша вақтда премьер-министр Сапар Исаковга кириб, сабабларини сўраганман. Исаков экс-президент Алмазбек Атамбаев “ишдан бўшат деб айтди, шунинг учун мен ишдан олдим” деди. […] Уни йўқ ердан хизматдан бўшатишди», — деб билдирган апрелда Искендер Матраимов.

2016 йилнинг февралида «Азаттык» радиосининг журналистлари текширув ўтказиб,  у қадар кўп бўлмаган расмий даромадга қарамай Матримов Ўш шаҳрида икки «Народный» супермаркети билан «Эрем» спорт мажмуасига эгалик қилишини аниқлашган.

Журналистлар Матраимов ўзи Бишкекнинг Эркиндик бульвари билан Жибек-Жолу проспектининг кесилишида қимматбаҳо уйларнинг бирида яшашини ёзишган. Матраимовнинг Бишкекдаги квартирасининг умумий майдони 256 квадрат метр ва у онасининг номига расмийлаштирилган.

2015 йилнинг солиқ декларациясига кўра, Матраимов 57 ҳамда 39 квадрат метрни ташкил қилган икки квартира ва «Лексус-GX460» русумидаги машинага эгалик қилади. Бундан ташқари, «Азаттык» радиосининг журналистлари Матраимовнинг боласи чет элдаги курортларнинг кемаларида дам олишини аниқлашган.

Матраимовни хизматга қайтариш янги президент Сооронбай Жээнбековнинг коррупцияга қарши кураш бўйича баёнотларига қарамай амалга оширилди.

Қирғизистонда 2018 йилнинг апрелидан бошлаб порахўрлик учун айбланиб бир неча юқори лавозимдаги амалдорлар қўлга олинган, лекин МХДКнинг тергов изоляторида асосан собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари қамалган. Тергов изоляторида ўтирганларнинг орасиданоябрда Матраимовни хизматдан олган экс-премьер министр Сапар Исаков ҳам бор.