Бишкек мэрлигига парламентнинг собиқ депутати Азиз Суракматов кўрсатилди

642

Бишкек шаҳар кенгашининг кўпчилик коалицияси мэрлик хизматига  Азиз Суракматовни кўрсатди. Шаҳар кенгаши мэрни 8-августда сайлайди.

Суракматовнинг номзодлигини Қирғизистон социал-демократик партияси (КСДП) кўрсатиб, кўпчилик коалициянинг қолган фракциялари уни қўллашди. Бишкек шаҳар етакчисини сайлаш 8-августда ўтади.

Ҳозирча Суракматов мэрлик хизматига ягона номзод. Шунингдек, ўз номзодлигини 31-июлга қадар шаҳар кенгашининг бошқа фракциялари ёки премьер-министр ҳам таклиф қила олади.

Суракматов бунга қадар мэрияда Бишкек бош архитектурасининг раҳбарлик хизматигда ишлаган, бундан ташқари, у икки йил Бишкек шаҳар кенгашини бошқарган. 2010 йили Суракматов «Ата Журт» фракциясидан парламентнинг V чақирилишида депутат бўлиб келган.

Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов 19-июлда истеъфога чиқарилиб, ўша куннинг ўзида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети уни коррупцияга гумондор қатори қўлга олган. Ибраимов уч жиноят ишининг фигуранти бўлмоқда. Бу ҳақда бу ердан ўқий оласиз.

Ибраимов — Қирғизистонда юқори лавозимни эгаллаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг охирги тарафдори эди. Ибраимовгача ўз лавозимидан  экс-премьер-министр Сапар Исаков, бош прокурор Индира Жолдубаева, МХДКнинг етакчиси Абдил Сегизбаев ҳамда президент аппаратининг раҳбари Фарид Ниязов кетган. Сапар Исаков ҳам коррупцияда айбланиб тергов изоляторига қамоққа олинган.