Улан Эгизбаев вафот этди. Нега бу қирғиз журналистикаси учун оғир жудолик эканини тушунтирамиз

795

«Азаттык» радиосининг журналисти Улан Эгизбаев 22-июль куни Иссиқкўлда сувга чўкиб халок бўлди. Эгизбаев халқаро мукофотларга эришган тадқиқотчи журналист, махсус лойиҳаларнинг ва видео ҳикояларнинг муаллифи сифатида танилган эди.

Фожеали воқеа 22-июлда юз берди. Кун яримлаб қолган вақтда Чолпоната шаҳридаги кўл соҳилида дам олаётганлар сувда чўкаётган кишини кўришган  — у Улан Эгизбаев бўлган. Сувдан уни ҳушини йўқотган аҳволда чиқариб, касалхонага олиб боришган. Ёш журналистни сақлаб қолишнинг имкони бўлмай, у шифохонада вафот этган.

Эгизбаев ўз даврининг кучли қирғиз тилли журналистларидан бири бўлиб ҳисобланар эди. Нимага  Эгизбаевнинг ўлими қирғиз журналистикаси учун катта йўқотиш эканини тушунтирамиз.

У муҳим текширувлар ўтказишдан қўрқмас эди.

Уланбек Эгизбаев журналистик текширувларида қирғиз амалдорларининг коррупцион схемаларининг, дабдабади уйларнинг қурилиши учун муниципиал ернинг ноқонуний сотилишининг ва қабристондаги коррупциянинг юзини очган.

Эгизбаевнинг материаллари жамоат резонансини яратиб турган: унинг қабристондаги коррупция ҳақида охирги текширувидан кейин парламентнинг депутатлари ва ҳуқуқ тартибот органлари бу вазиятга эътибор қарата бошлашган.

«Азаттык» радиоси тасдиқлашича, охирги вақтларда журналист номаълум шахслар тарафидан таҳдидларни олиб турган.

У воқеаларнинг марказига боришдан қўрқмас эди.

Эгизбаев қўрқмай энг шиддатли воқеларнинг қоқ ўртасига боришдан қўрқмаган журналистлардан бири бўлган эди. У митингларни, воқеаларни ва сиёсатчиларнинг қўлга олинишини ёритган. Эгизбаев 2017-йилнинг февралида ўлкага учиб келган муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг қўлга олинишини ёритиш учун «Манас» аэропортига биринчи бўлиб етиб борган журналист эди (Мазкур воқеа эса шанбадан якшанбага ўтар кечаси бўлган.)

НатижадаТекебаев билан бирга бу воқеани ёритаётган Эгизбаев ҳам бирга қўлга олинган. Шундай қилиб бошқа журналистлар уйғониб, шу боисдан Текебаевни қўлга олинишини матбуотдан холи амалга оширишнинг имкони бўлмай қолган. қилиб бошқа журналистлар уйғониб, шу боисдан Текебаевни қўлга олинишини матбуотдан холи амалга оширишнинг имкони бўлмай қо

У ажойиб видео ҳикояларни тасвирга олиб юрган

Нургази Улан Эгизбаев билан бирга Нью-Йоркда.

Эгизбаев меҳнаткашлиги билан ажралиб турар эди. Текширувларнинг ўртасидаги танаффусларда у Қирғизистоннинг бутун ҳудудларидаги одамлар ҳақида таъсирли видео ҳикояларни баён қилиб турар эди. Уларнинг айримлари мактабда дарс бериш учун ҳар куни от билан 10 километр йўл босиб ўтган ўқитувчи Кенешбек Шоруков ҳамда Норин вилоятида ногиронлар аравачасида мактабга бориб келиб юрган бола Нургази ҳақидаги воқеалар бўлиб ҳисобланади.

Нургазининг воқеаси ўқувчиларни таъсирлантириб, Эгизбаевнинг репортажидан кейин Нургазига мактабга кечикмай бориб келиб туриши учун квадроцикл соқға қилишган. Ўн ойдан кейин эса Эгизбаевнинг меҳнати халқаро Webby Awards интернет мукофотини олган. Бунгача Қирғизистондан мазкур мукофотни ҳеч ким олиб кўрмаган.

Буларнинг барини Улан қирғиз тилида яратган.

Эгизбаевнинг меҳнати қирғиз тилли журналистиканинг кучсизлиги ҳақида қолипланиб қолган муносабатни инкор қилади.

Улан 28 ёшида қирғиз журналистикасида янги қадам ташлаётган инсонлар учун намуна бўла олган.

Қирғизистонда ўз мутахассислигини юқори андозаси бўйича ишлаб келаётган қирғиз тилли кучли журналистларнинг авлоди ўсиб келмоқда. Бу ўзгаришларнинг бошида Эгизбаев турганини ишонч билан айтиш мумкин.