Кун сурати: Ҳалок бўлган журналист Улан Эгизбаев хотирланди

705
Сурат: Эрнист Нурматов/RFE/RL

Журналист Улан Эгизбаев 22-июлда Иссиқкўлда вафот этди. У «Азаттык» радиосида ишлаб, шов-шув яратган бир неча журналистик текширувларнинг муаллифи. Бундан ташқари, у таъсирли видео ҳикояларнинг режиссёри бўлган.

Унинг меҳнатлари биргина Қирғизистонда эмас, балки халқаро даражада ҳам ўз баҳосини топган. Эгизбаев атиги 28 ёшда эди.

Журналистнинг хамкасблари 23-июлда уни хотирлаш тадбирини ўтказишди.

«Клооп» таҳририяти Улан Эгизбаевнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Улан Эгизбаевнинг ҳаёти ва меҳнат йўли ҳақида батафсил:

Улан Эгизбаев вафот этди. Нега бу қирғиз журналистикаси учун оғир жудолик эканини тушунтирамиз