«Олим билан тортишманг». Қирғизистоннинг собиқ депутати ўз диссертациясининг деярлик барча матнини кўчириб олган

615

Россиянинг «Диссернет» уюшмаси Олий Кенешнинг собиқ депутати ва Қирғиз миллий университетининг (ҚМУ) ўқитувчиси Турдукан Жумабекованинг диссертациясини текширади. Экспертларнинг айтишича, текширув хулосаси уларни хайрон қолдирган, чунки ўқитувчининг 133 саҳифани тузган диссертациясининг 129 бетида плагиат топилган.

Турдукан Жумабекова ҚМУнинг оддийгина ўқитувчиси эмас.

У биргина ҚМУнинг Суд экспертиза кафедрасида дарс бериб қолмай, Олимларнинг ва ўқитувчиларнинг халқаро ассоциациясининг аъзоси, бундан ташқари, Россиянинг табиатшунослик академиясининг мухбир аъзоси бўлиб ҳисобланади. Жумабекова ҳақида хатто Россиянинг «Машҳур зиёлилари» энциклопедиясида мақола эълон қилинган.

У меҳнат йўлини милиция ходими бўлиб бошлаган. У 1998 йили эса илм йўлига кириб, қирғизистоннинг олий ўқув юртларида дарс бериб юриб, монография ва ўқув қуроллари каби юздан ортиқ меҳнатларини нашр қилган.

2007-йили Жумабекова Курманбек Бакиевнинг «Ак Жол» партиясидан парламентнинг IV чақирилишига депутат бўлиб келган. Депутатлик хизматида Жумабековани тарихий қадриятлар, миллий урф-одатни ривожлантириш ҳамда болаларни ватанпарварликка тарбиялаш каби масалалар кўп ўйлантирган.

Жумабекова учун патриотизм — қуруқ гап эмас. Бир вақтларда у қирғизларгина бўз уйни, оқ қалпоқни ва бўзани азалий қадрият қатори ҳисоблай олади деб айтган.

Жумабекова парламентда. Сурат: «Кыргыз Туусу»

У парламентда ишлаб юриб ҚМУда «Қирғизистон Республикасининг суд фаолиятида қамоққа олиш эҳтиёт чорасининг пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши» мавзуси бўйича кандидатлик диссертациясини ёқлаган. «Диссернет» мазкур ҳужжатдан кўчирмакашлик бўлмаган тўрт (!) варақ топган. Қолган 129 саҳифа эса тўлиқ ёки ярим-ёрти бегона кишининг ишидан кўчириб олинган.

Жумабекованинг ишидаги кўчирмалар

«Диссернет»нинг аниқлашича, Жумабекова россиялик уч олимнинг меҳнатини кўчириб олган. Асосий қисми (15-бетдан бошлаб 92-бетгача ва 120-бетдан 127-бетга қадар) Санкт-Петербургнинг ИИМ университетининг ўқитувчиси Элдар Кутуевдан олинган.

Кўчирмага мисол:

Хайрон қоларли, (аслида хайрон қолишнинг кераги йўқ), лекин Жумабекованинг 2003-2009-йиллари Қирғизистоннинг тергов изоляторида «ўтказган» сўровномасининг натижаси Кутуев 1995-1999-йиллари Санкт-Петербургнинг ҳамда Уфанинг тергов изоляторларида ўтказган сўровномасининг хулосаларига айнан ўхшаш бўлиб турибди.

Жумабекованинг илмий ишининг яна бир қисми Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларининг профессоридан олинган. Бу ишнинг бари Жумабекова диссертациясини ёқлагунга қадар бир неча йил аввал, аниқроқ айтганда 1999 ҳамда 2003-йилларнинг ўрталарида ёзилган.

Олим эса диссертациясини «кимнингдир буйруғи» билан текшираяпти деб ишонади.

«Мен алданиб қолмайман. Сманалиев Канатбек Мойнокович илмий раҳбарим бўлган эди.  Диссертация унинг ёрдами билан ёзилган. Деярлик ҳар бир параграф ёзилган, ҳеч қандай плагиат йўқ эди! Сизлар олим эмассизлар, шунинг учун талашманглар. Тинч бўлинглар», — деб суҳбатни тўхтатди Турдукан Абдикариевна.

«Диссернет»дагилар нима демоқда?

Ташкилотдагилар Жумабекованинг диссертациясида плагиат бор деб ишонтиришмоқда. Экспертизага нисбатан изоҳда икки матннинг ўхшашлиги «экспертни бир неча дақиқада хайрон қилиб қўйди» деб айтилади.

Юқорида кўрсатилган Жумабекова билан Кутевнинг матнларини солиштириб ўқиб кўришнинг ўзи етарли бўлади. У ўз диссертациясида текширишнинг ҳудуди билан йилинигина ўзгартириб қўйгани бўлмаса, натижалари билан рақамли маълумотлар асл нусхада кўрсатилганидек қолган.

«Диссернет»дан таъкидлашинича,  Жумабекова диссертациясини ёзишда Элдар Кутуевнинг ва бошқа олимларнинг меҳнатларига илова бермаган, шунчаки, унинг Кутуев билан биргаликда қилган меҳнати ҳам йўқ.

«Диссернет» дегани нима?

Бу 2013-йилдан бери диссертациялардаги плагиатларни текшириб келаётган Россиядаги кўнгиллилар ташкилоти.

«Диссернет»нинг текширувларидан кейин Россияда 200га яқин киши илмий даражаларидан ажраб қолган. Уларнинг ичида Россиянинг Давлат думасининг депутати Ришат Абубакиров ҳамда Москва шаҳар думасининг раиси Михаил Платонов бўлган.

«Диссернет» қандай ишлайди ва нима учун у қирғизистонликларнинг диссертацияларига қизиқиб қолгани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.

Охирги кунгача «Диссернет» 30га яқин қирғиз олимининг ишидан плагиат топган. Уларнинг ичидан энг таниқли амалдор, ҳозирча, Бишкекнинг вице-мэри Эркинбек Исаков.

«Клооп» Исаковнинг ишидаги плагиат ҳақида материал чиқаргандан кейин у Олий аттестация комиссиясига мурожаат қилиб, илмий даражадан ажратишни сўраб ариза ёзган.