«Ҳаммамиз бир қайиқдамиз». Жээнбеков билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг илк учрашуви қандай ўтди

678
Сооронбай Жээнбеков нодавлат ташкилотларнинг аъзолари билан учраушвда. Материалдани суратларнинг бари президентнинг матбуот хизматига тегишли

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташиклотларининг вакиллари билан учрашиб, йиғинга келганларни коррупцияга қарши курашда бирлашишга чақирди.

Жээнбековнинг нодавлат ташкилотларнинг вакиллари билан учрашуви 19-июлда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтди. Жами президент билан учрашувга 40 киши чақирилган, уларнинг орасида сиёсий фаоллар, экологлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бор. Учрашув икки соат ўтиши керак бўлганига қарамай, тўрт соатга чўзилган.

Жээнбеков учрашув бошида йиғилганларнинг олдида қайтадан унинг коррупцияга қарши курашишда қўллов кераклиги ҳақида тезисларини айтиб, ҳукумат танқидий ва янги ғояларга тайёр эканини билдирди. Бундан ташқари, у амалдорларнинг декларацияларини текшириш билан суд тизимидаги ўзгаришлар устида иш бошлангани ҳақида билдирди.

«Ҳукуматнинг бу боради мақсадларига енгил баҳо берган кўплаган одамлар бор эканлиги ҳақида хабарим бор. Коррупцияга қарши курашни биз барқарор ва тизимли турда юргизамиз! [...] Шу сабабдан, ҳурматли фаоллар, сизларнинг қўлловингиз керак», — деб билдирди Жээнбеков.

«Хайрихоҳ атмосфера»

«Адилет» ҳуқуқ клиникасининг раҳбари ва собиқ парламентарий Чолпон Жакупова учрашувга ижобий баҳо берди. Унга президентнинг иш услуби таъсир қилган.

«Президент ўзи айтгани каби, икки ён дафтарни ёзиб тўлдирган. Бу учрашув вақтида у ҳар бир масалани ёзиб, ўзига қисқа ёзувларни қолдирган. Кўп йиллардан бери биринчи марта қўлига қалам олиб ишлаган президентни кўришим», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Унинг айтишича, учрашув танафуссиз тўрт соат давом этди, пенитенциар тизимни ислоҳ қилишдан бошлаб, соғлиқни сақлаш билан тугаган кўплаган мавзулар муҳокама қилинган.

Учрашувда Жакупова Жээнбековга Судларни танлов бўйича кенгашни, Тартиб комиссиясини ҳамда Олий суднинг етакчилигини алмаштиришни таклиф қилган.

Фаол Эдил Байсалов президент билан учрашув «хайрихоҳ атмосфера»да ўтди деб ҳисоблайди. У йиғилишнинг иштирокчилари ўткир мавзуларни муҳокама қилишда «жиддий масалаларни аста етказишга» харакат қилишганини, лекин президент бирорта ҳам мавзудан қочмаганини қўшимча қилди. Байсалов йиғилиш ёпиқ эшик остида ўтганига таяниб, айнан қандай мавзулар муҳокама қилинганини очиқламади. Лекин кейинчалик у твиттерда учрашув иштирокчилари тарафидан айтилган тезислар бўйича ўзининг қисқача ёзувлари билан бўлишган.

Эколог Эмил Шукуров эса Жээнбеков атроф муҳит билан боғлиқ масалаларни алоҳида учрашувда муҳокама қилишни таклиф қилганини айтиб берди. Президент дин масаласи бўйича ҳам шундай бир учраушв ўтказишни ваъда қилди.

«Бир Дуйно — Кыргызстан» ҳуқуқни химоя қилиш ташкилотининг раҳбари Толокан Исмаилованинг айтишича, Жээнбеков ҳуқуқ ҳимоячиларига ўз оиласи ҳақида айтиб берган.

«Жуда қизиқарли ва шу билан бирга ҳақиқий учраушв бўлди [...] У хатто ўз оиласи ҳақида — ким қаерда ишлашини, улар қарорларга қандай таъсир этишлари бўйича ҳам айтиб берди. У оилавий клан бошқаруви қўлланмайди деган умид пайдо бўлди», — деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси қўшимча қилганидек, президент ҳар бир иштирокчини тинглаб, саволларнинг барига жавоб берган.

«Биз биринчи марта барча ҳокимият поғоналарини ўзи босиб ўтган одамни сездик. У қуйидан келаётган муаммоларнинг барини яхши тушунар экан ва қонун ҳар бир киши учун ишлашини айтди [...] Президент илтимосларнинг бари протоколга киргизилганини ва иштирокчиларнинг айримлари ишчи гуруҳлар билан ишлашини билдирди», — деди Исмаилова.

«Ҳеч нарсани бузишнинг кераги йўқ»

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова учрашув цензурасиз ўтди деб ҳисоблайди — унинг айтишича, учрашувга хатто хукуматнинг энг жиддий танқидчилари ҳам чақирилиб, уларга президентга савол бериш имокнияти ҳам берилган.

Карасартова ўзи президентдан МХДКнинг реформа қилиниши эҳтимоли ҳақида сўраган.

«Президент ҳозирги вақтда МХДК ўз вазифаларини бажармоқда ва бутунни бузишнинг кераги йўқ деб жавоб берган. Лекин у МХДКнинг ишини назорат қилиш бўйича парламент комитетини тузиш ташаббусини қўллаган», — деди Карасартова.

У Жээнбеков ўлкадаги сиёсиё тазйиқлар тўғрисидаги саволларга жавоб берар экан ўзи ҳам, бошқалар ҳам судларнинг ишига аралашиши ёки уларга таъсир кўрсата олмаслигини айтганини қўшимча қилди.

Адвокат Нурбек Токтакунов ўзининг фэйсбук саҳифасида ҳокимият тармоқларининг тизими бўйича мавзу кўтарганини ёзган. Юристнинг фикри бўйича, ҳозир президентнинг институти «ҳеч нарсага жавоб бермай» бошқа ҳокимият тармоқларига устунлик қилмоқда. Лекин Токтакуновнинг айтишича, президент бу масала бўйича ҳеч қандай конституцион ислоҳот бўлмаслигини тушунтиришга харакат қилган.

Токтакуновнинг қўшимча қилишича, Жээнбеков экс-президентларни дахлсизликдан ажратиш ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирган.

«Медиа полиси» институтининг директори Багайим Усонова ўлка раҳбарига бош прокурор судда президентнинг обрўсини ҳимоя қила олувчи қонун нормаси Конституцияга қарши келишини айтган.

Унинг айтишича, президентлар ўз манфаатларини фуқаролик тартибида ҳимоя қилиши керак, чунки давлат раҳбари иштирокидаги суд озми-кўпми судьяларга босим қилади. Президентнинг адвокати бўлиб бош прокурор чиқаётганда судлар икки карра босимни ҳис қилишади.

«[Жээнбеков] [журналистлар билан] судлашмаслигини ва давлат раҳбари қатори танқидга чидаши кераклигини айтди [...] Умуман олганда бошланишида [президентлар] оқкўнгил бўлишади. Президентлик муддати бошланган биринчи вақтларда журналистларни ҳеч ким судга бермайди», — деди Усонова.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси президентга ҳар бир қирғизистонлик қамоққа тушиб қолиши мумкин бўлган «Миллатлар аро низо қўзғаш» моддаси бўйича жазо чорасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

Усонова мазкур жазо чорасини ҳаддан ташқари деб ҳисоблаб, Жээнбековга жиноятга кўра лойиқ жавобгарликни киргизишни таклиф қилишди. Масалан, қонун биринчи бор бузилса қоида бузган шахсни дарров қамоққа жўнатмай жарима ёзиб бериш.

«[Президент] қамоқ — бу реал хавф туғдирмаган сўзлар учун қаттиқ эканига қўшилди. Шу боис биз ўз таклифларимизни президент аппаратига жўнатамиз», — деди Усонова.

Материал устида ишлаганлар: Рустам Халимов, Айсымбат Токоева, Эмиль Султанбеков, Айдай Эркебаева