Премьер-министр Бишкек мэри Ибраимовни хизматдан олди

521

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев Бишкек мэри Албек Ибраимовни хизматидан бўшатиш бўйича фармонга қўл қўйди. Бу Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Ибраимовни коррупция бўйича гумон асосида қўлга олган куни бўлди. Бишкек шаҳар кенгаши 13-июлда Ибраимовга ишончсизлик вотумини қабул қилган.

Абилгазиев Бишкек мэрини истеъфога чиқариш бўйича ҳужжатга 19-июлда қўл қўйди. Бунга қадар бир неча соат аввал Ибраимов «коррупция» бўйича МХДК тарафидан қўлга олинган.

Бишкек шаҳар кенгаши 13-июлда Ибраимовга ишончсизлик билдирган.

МХДК 19-июлда Ибраимов уч жиноят ишининг фигуранти бўлиб қолганини билдирди. Бу ҳақда батафсил бу ердан ўқишингиз мумкин.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев юқори хизматда ўтирган ўзининг сўнги тарафдорининг қўлга олиниши бўйича «терговнинг холислигига ишонмаслигини» айтиб изоҳ берди.