Миллий хавфсизлик давлат комитети Бишкекнинг мэри Албек Ибраимовни «коррупция» бўйича қўлга олди

684
Албек Ибраимов. Сурат: Улан Асаналиев/RFE/RL

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Бишкек мэри Албек Ибраимовни 19-июлда гумонланувчи қатори қўлга олди. МХДК у терговга чақирувларни «эътиборга олмай», агарда қўлга олинадиган бўлса «қуролли қаршилик кўрсатишини» айтиб қўрқитганини билдирмоқда.

Давлат комитетидан билдирилишича, муассаса Ибраимовнинг бир вақтнинг ўзида бир неча «ҳуқуқий меъёрларга қарши келувчи ишларга» алоқаси бор экани бўйича «аниқ маълумотларни» олган.

Улардан бири Ибраимовнинг Бишкек мэрлиги вақтидаги хизмати билан боғлиқ. Терговнинг версияси бўйича, Ибраимов ер участкаларини ҳусусий томонларга ноқонуний бўлиб бериш бўйича «коррупция схемасини» тузган.

МХДК тасдиқлашича, Ибраимов 2017 йили конкурс ўтказишни буюриб, натижада Бишкекнинг жанубидаги (ҳудуди 5 гектардан кўп) икки ер участкасини бошқа бир шахсга ёздириб қўйган. Кейинчалик бу ерлар қимматроқ баҳода сотилган.

Ибраимовнинг алоқаси бор экани айтилган бошқа жиноят ишлари у 2011-2012-йиллари бошқарган ТНК «Дастан» ишхонаси билан боғлиқ.

Тергов версияси бўйича, Ибраимов ишхонага «махсус буюмларни» етказиш бўйича битимни қимматилган баҳода тузиб, бунинг учун етказувчи компаниядан 270 минг доллар олган.

МХДК текшираётган яна бир иш «Солнечный берег» пансионати акцияларининг тўлиқ пакетини сотиш билан боғлиқ. Терговчилар бу келишув ортидан заводга 152 млн сом зарар етказилган деб ҳисоблайди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билдирганидек, бунга қадар коррупция бўйича шубҳаланиб қўлга олинган собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан экс мэри Кубаничбек Кулматовнинг ишларида «ҳақиқат эътиборга олинмаётгани» сабабли Албек Ибраимовга қарши терговнинг холислигига ишонмайди.

«"Дастан"га қанчалаган миллион даромад, мазкур ишхонанинг тарихида эса давлатга дастлабки дивидендларни олиб келган лойиҳа учун Албек Ибраимовни айблашни қандай тушуниш мумкин?», — деб айтилади КСДПнинг баёнотида.

Бишкек мэриясининг матбуот хизматидан Ибраимовнинг қўлга олинишига ҳеч қандай изоҳ бера олмасликларини айтиб, унинг хизматдан кетиши бўйича масала ҳозирча ҳал этилмаганини қўшимча қилишди. «Бахтга қарши, бундай масалаларни биз ҳал қила олмаймиз, биз ҳеч нарса айта олмаймиз», — деб билдирди матбуот хизматидан.

Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари 13-июлда бир овоздан  мэрга ишончсизлик вотумини қабул қилган, лекин премьер-министр унинг истеъфосини бугунгача қабул қилмаган.

Ибраимов — Қирғизистонда юқори хизматни эгаллаб турган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг охирги тарафдори. 2018 йилнинг бошидан бери ўз хизматларидан премьер-министр Сапар Исаков, бош прокурор Индира Жолдубаева, МХДКнинг бошчиси Абдил Сегизбаев ҳамда президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов кетган.