Олий аттестация комиссияси ўз сайтидаги диссертацияларни кўриш имкониятини ёпди

678
ОАКнинг янги сайтида қирғиз муаллифларининг диссертацияларига кириш имконияти ёпиқ

Қирғизистоннинг Олий аттестация комиссияси Россиянинг «Диссернет» жамияти қирғиз муаллифларининг илмий ишларида плагиат топа бошлагандан кейин ўз сайтидаги диссертацияларга кириш имкониятини ёпди. Комиссия диссертациялардаги кўчирмакашликлар бўйича саволларга жавоб беришдан бош тортди.

Июнь ойининг бошидан бери илмий даража бериб, илмий ишларни ёқлаш учун диссертация бўйича кенгашларни тузган Қирғизистоннинг Олий аттестация комиссиясининг (ОАК) сайтидан диссертацияларни ўқиш ёки кўчириб олиб бўлмай қолган.

Аввалроқ  vak.kg/lib иловаси бўйича ОАКнинг сайтига қирғизистонлик муаллифларнинг 1000дан ортиқ илмий иши эълон қилинган, лекин июнь ойи бошидан бери мазкур базадан фойдаланиш мумкин бўлмай қолган.

ОАК сайтининг ўзи янгиланган, лекин порталнинг эски версиясига кириш имконияти ҳозирда ҳам очиқ бўйича турибди. Шунга қарамай ҳозир у ерда диссертацияларнинг авторефаратларинигина ўқиш мумкин.

«Илмий даражаларни бериш тартиби ҳақидаги низом»га кўра, комиссия илмий иш ёқлангандан кейин ўз сайтида автореферат ва диссертациянинг ўзини эълон қилиш керак.

Материални эълон қилиш арафасида «Клооп» мухбири ОАКдан изоҳ олиш имкониятини қўлга кирита олмади.

Диссертацияларни кўриш имконияти Россиянинг «Диссернет» жамияти «Клооп»нинг мухбирлари билан биргаликда юридик фанлар доктори Нонна Розахунованинг диссертациясидан плагиат изларини топгандан кейин ёпилган.

Кейинчалик «Клооп» Бишкекнинг вице-мэри Эркинбек Исаковнинг илмий ишини кўпчилик қисми кўчириб олинганини ҳақида мақола чиқарган. Исаков қирғиз ОАВларига ўзини илмий даражадан ажратиш бўйича ОАКга ариза топширганини билдирган.

Лекин ОАК бу бўйича изоҳ беришдан бош тортган, сабаби унинг раиси Бакит Тиналиева бу бўйича изоҳ беришни тақиқлаган.

«Раис августда меҳнат таътилидан келгандан кейингина изоҳ бера олади, ҳозирча мен ҳеч қандай ёрдам бера олмайман», — деди қабулхона ходими — деб билдиришган ОАКдан.

«Прецедент» компаниясининг юристлари барча диссертацияларни кўриш имкониятини очишни ва олимларнинг диссертацияларидаги плагиат бўйича изоҳ беришни илтимос қилиб икки марта сўроқ жўнатган.

Лекин комиссия сўровнинг иккиси ҳам нотўғри расмийлаштирилган деган асос билан жавоб бермаган.