ОАВ: Эркинбек Исаков плагиат ортидан илмий даражасидан воз кечади

755
Эркинбек Исаков. Сурат Исаковнинг фэйсбукдаги саҳифасидан олинди

«Вечерний Бишкек» нашри Бишкекнинг вице-мэри Эркинбек Исаков ўзининг илмий даражасидан бош тортиш талаби билан Олий аттестация комиссиясига ариза жўнатганини маълум қилди. Аввалроқ Россиядаги «Диссернет» жамияти Исаковни 2010-йили ёқлаган илмий ишида кўчирмачилик борлигини айтиб, айблаб чиққан.

Исаков Олий аттестация комиссиясига (ОАК) мурожаат қилиб, илмий мақомдан ажратиш талаби билан ариза ёзганини «Вечерний Бишкек» нашрига билдирган.

«ОАКга ўз хоҳишим билан мени илмий даражамдан ажратиш илтимосини жўнатдим. Илмий раҳбарим иккимиз барча жиддий талабларга мос келувчи янги илмий иш тайёрлаш арафасидамиз», — деган Исаков ОАКнинг раиси Бакит Тыналиева мазкур қарорни қўллаганини қўшимча қилиб.

ОАКнинг қабулхонасидан бу маълумотни тасдиқлаб ёки рад қила олишмади. У ердан Тиналиевнинг шахсан ўзи изоҳ беришни тақиқлаган деб айтишди.

«Раис августда меҳнат таътилидан келгандан кейингина изоҳ бера олади, ҳозирча мен ҳеч қандай ёрдам бера олмайман», — деди қабулхона ходими.

«Клооп»нинг мухбири Эркинбек Исаковнинг ўзига боғлана олмади. Унинг қабулхонасидан ҳам Исаков чет ўлкада иш сафарида юрганини айтиб, маълумотни тасдиқлаб бера олишмади. Бундан ташқари,мэриянинг матбуот хизмати ҳам Исаковнинг илмий даражасидан воз кечаётгани бўйича маълумотга «бу унинг шахсий иши» деб айтиб, изоҳ беришдан бош тортди.

Июль ойининг бошида Россиядаги «Диссернет» жамияти Эркинбек Исаковнинг 2010-йили ёқлаган илмий диссертациясида плагиат борлигини аниқлаган.

Жами бўлиб Исаковнинг иши 181 бетдан иборат. Унинг ичидан 140 бетда «Диссернет»нинг мутахассислари кўчирмачилик изларини топишган. Исаковнинг ишидаги кўчирмаларга Доғистоннинг собиқ раҳбари Магомедсалам Магомедов ва Самара давлат университетининг ўқитувчиси Марина Гагаринанинг номзодлик диссертациялари аъборот манбаси бўлган.

Шундан кейин Исаков ўз диссертациядаги кўчирмаларни «оддий иш» деб атаб, Олий аттестация комиссиясига мурожаат қилишни ваъда қилган.

Исаковнинг диссертациясидаги плагиат ҳақида батафсил бу ердан ўқишингиз мумкин.

«Диссернет» жамияти 2013-йилдан бери ишлаб келади. Унинг аъзолари автоматик ёки дастурий текширув қўлланишмайди. Плагиат мавжуд дейилган барча ишларни жамиятнинг кўнгиллилари қўл билан излаб топишади. Агарда кўнгиллилар ўхшашликларни топишган бўлса, улар қайси иш кечроқ чиққанининг (албатта, унда плагиат бўлади) текширишади, ундан кейин ўхшашликларни аниқлашади.

«Диссернет» россиялик зиёлиларнинг ишларидан плагиат топгандан кейин уларнинг ичидан юзлаган киши ўз мақомларидан ажраган.