Энди электрон патент олиш мумкин, лекин суғурта полиси имконсиз. Полис бўлмаса патент яроқсиз

678

Солиқ хизмати июль ойининг бошида Бишкек ва Ўш шаҳарларидаги тадбиркорлар учун электрон патент беришни ишга оширган. Бу тадбиркорларнинг ҳаётини анча енгиллатиши керак эди, аммо электрон патент олиш билан бирга қоғоз туридаги суғурта полисини олиш барибир солиқ хизматига боришга тўғри келмоқда. 

Июль ойининг бошида премьер-министр Муххамедкалий Абылгазиев солиқ тўловчилар учун электрон патент беришни мақуллаган. Ҳозирча бу синов лойиҳаси — бундай патентни Бишкек ва Ўшдангина олиш мумкин.

«[Ҳозир патент олиш] солиқ тўловчиларнинг кўп вақтини олади (берувчи пунктга келиш, у ерда навбат кутиш, қайта кетишдаги йўл азоби). Кечки ва иш кунларидан ташқари вақтларда патент олиш имкони йўқ», — деб билдиришган ўшанда ҳукуматдан.

Бироқ амалда электрон патент олиш осон эмаслиги аён бўлди, солиқ тўловчига барибир солиқ ҳизматига боришга тўғри келади.

Савия Хасанова

«Клооп»нинг дата-журналисти Савия Хасанова электрон патент олишга уринган, аммо иш ўнгидан келмай қолган.

У дуч келган биринчи қийинчилик — бу патент олиш учун Давлат солиқ хизматининг (ДСХ) сайтида аризани тўлдириб, шундан кейин шахсий кабинага кириш имкониятини олиш учун аризани солиқ хизматига етказиш керак бўлганида.

«Электрон патент олиш учун солиқ хизматига шахсан ўзинг боришинг керак. У ердан менга қайта компьютерга ўтириб, сайтда рўйхатдан ўтиб, ариза тўлдириб, уни қоғозга босиб чиқариб, аризани олиб келиш керак деб айтишди. Натижада мен қайтадан "РСК-Банк"да бир соат навбатда туриб, патентни эски усул билан узайтирдим», — дейди Хасанова.

Унинг айтишича, иккинчи муаммо — Соцфонд тарафидан берилган суғурта полисни қоғоз шаклидагина олиш мумкинлигида. Суғурта полиси бўлмаса эса патент яроқсиз бўлади.

«Суғурта полисини узайтиришда Соцфонд буни электрон шаклда қилишни истамагани маълум бўлди. Аниқроқ айтганда,[электрон патентни узайтиришда] охир оқибат солиқ хизматига бориб, айни жараёнлардан ўтиб суғурта полисининг муддатини узайтиришга тўғри келиб қолади», — деди у.

Электрон патент + қоғозли полис

Эркин Сазиков

ДСХнинг матбуот бўлими етакчиси Эркин Сазиков суғурта полисини бериш бўйича Соцфонд жавоб беришини айтди. Соцфоннинг ўзида эса полисни олишнинг енгиллатилган ягона опцияси — бу полис учун терминал орқали («Мобильник», Qiwi) ёки «РСК Банк», «Айыл Банк» ва «Росинбанк»нинг банкоматлари орқали тўлаш имконияти эканини тушунтирди.

Лекин полисни терминал орқали тўласангиз ҳам сизга уни ёздириб олиш мақсадида барибир квитанцияни кўтариб олиб Соцфондга (ёки Соцфонднинг бўлими бор Солиқ хизматига) боришга тўғри келади.

Бари хавфсизлик учун

ДСХдаги Эркин Сазиков сиз сайтда тўлдириб, чоп этиб келган ариза солиқ хизматига хавфсизлик учун керак деб айтмоқда. Унинг айтишича, солиқ хизмати биринчи солиқ тўловчиларни идентификациялаб, шундан сўнггина электрон патент олиш мумкин бўлган шахсий кабинетга киришга йўл берилиши керак.

«Бу хавфсизлик учун қилинган. Бундан қўрқмаслик керак. Бунгача ҳам одамлар юрарди, икки соатга яқин вақт кетар эди [патентни расмийлаштиришга]. Бир марта қийинчиликни бошдан кечириб, кейингиларида биргина патент олмасдан, электрон турда солиқ хизматларидан фойдаланадиган бўласиз», — деб таъкидлади у.

Солиқ хизматига келгандан кейин солиқ тўловчи ариза топшириш орқали ДСХнинг сайтидаги шахсий бўлимига кириш учун қўлланилувчи исмни ва махфий сўзни олади. Ариза топширган киши махфий сўзни ўзи ўйлаб топади.

«Балки аҳоли нотўғри тушунаётгандир, лекин шахсий бўлимга кириш учун рухсат олиш — бу  бир мартагина бўлувчи жараён. [...] Агарда сиз қўлланувчи исмни ва махфий сўзни олган бўлсангиз, у ҳолда сизга қайта солиқ хизматига келишнинг керак йўқ бўлиб қолади. Агар сиз шахсий бўлимга қириш имкониятини олсангиз, у ҳолда сиз нафақат патент оласиз, балки жекларация топшириб, бошқа солиқларни тўлаб, ҳисобот топшириб, солиқ ходимлари билан ҳам ёзиша оласиз», — деб тушунтирди Сазиков.