ОАВ божхона хизматининг собиқ раҳбари Кулматовнинг уйи тинтилганини билдирмоқда. Нималар маълум?

799
Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов. Сурат: "Азаттык" радиоси

«Вечерний Бишкек» нашри ўз манбаларига таяниб, божхона хизматининг собиқ раҳбари Кубаничбек Кулматовнинг уйини тинтув қилингани ва унга қарши қўзғалган жиноят иши ҳақида билдирди. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) тергов сири сабабли мазкур воқеага изоҳ беришдан бош тортди, Кулматов эса уйида тинтув бўлганини тасдиқлади.

«Вечерний Бишкек» сайти Кубаничбек Кулматовга қарши қўзғалган жиноят иши тўғрисида билдирди. Охирги беш йил давомида у божхона хизмати, Миллий банк ва Рус-қирғиз тараққиёт жамғармаси бошқармасининг раҳбарлик лавозимни эгаллаган, бундан ташқари у Бишкек шаҳрининг мэри ҳам бўлган.

Тинтув ва жиноят иши ҳақида исми айтилмаган маълумот манбасига таяниб, «KNews» сайти ҳам ёзиб чиқди. Нашрлар жиноят иши 18 майда қўзғалиб, Кулматовнинг уйи эса 19 майда тинтилганини ёзишган.

Кубаничбек Кулматов ўзи унинг уйи тинтувга олиинганни тасдиқлади, лекин МХДК бу бўйича изоҳ беришни рад этди.

«Мазкур иш юзасидан тергов ўтказилмоқда, мен ҳеч қандай изоҳ бера олмайман», — деди МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов.

Кулматовга қарши жиноят иши ҳамда тинтувни амалдор Бишкек мэри бўлиб турган вақтда мактаб қурилишига сарфлаган Хитойнинг ТВЕА компанияси берган грант билан боғлашмоқда.

Аввалроқ 11-майда Кулматов МХДКга терговга чақирилган. Ўшанда у журналистларга тергов  ТВЕАнинг гранти билан боғлиқ бўлганини ўзи билдирган.

«Биз мактабни  ТВЕАнинг грант маблағларига Калис-Ордо турар жой массивида қурганмиз. Биргина шу савол бўлди, бошқа савол бўлмади. Бари қонуний бўлган, мактаб турибди. Жиноят иши йўқ. Мэрия мактабни тайёр ҳолда қабул қилган», — деди Кулматов.

14-майда эса Кубаничбек Кулматов божхона хизматининг раислигидан бўшатилгани маэлум бўлган. Унинг тасдиқлашича, хизматдан кетиш бўйича аризани ўзи ёзган.

TBEAнинг гранти

Хитойнинг ТВЕА компанияси Қирғизистонга 20 млн доллар грант ажратиб, бундан ташқари, кредитга берилган 386 млн долларга Бишкек Иссиқлик электр марказида (ИЭМ) модернизация ишини амалга оширган.

Миллий энергохолдингнинг маълумотига кўра, грант маблағидан 2 млн доллар Калис-Ордо турар жой массивида мактаб қуриилиша ҳамда энергетика тармоғининг бошқа лойиҳаларига сарфланган, масалан Кара-Кече Иссиқлик электр станциясига (ИЭС) 3 млн долллар ва «Датка-Кемин» электр линияларига 1 млн доллар.

Лекин давлат саноат комитетининг амалдорлари тасдиқлаганидек, Хитой ширкати грантни қаерга сарфлаши кераклигини ўзи хал қилиб, харидларнинг баҳосини шартли белгилаган. Грант маблағлари қай шаклда сарфлангани ҳақида аниқ ҳужжатлар йўқ.

Жамоатчилик 2018 йилнинг январининг сўнгида Бишкек ИЭМда бўлган авариядан кейин иссиқлик марказини янгилашга кетган харажатнинг сарфланишини текшира бошлаган депутатлар комиссиясининг текширув хулосаларига боғлиқ ТВЕА ва Бишкек ИЭМнинг атрофидаги вазиятга жиддий эътибор бера бошлаган.