МХДК Қулматовни Хитой грантига мактаб қурилиши бўйича порахўрликда айблади

730

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) божхона хизматининг собиқ раҳбари ҳамда Бишкекнинг экс-мэри Кубаничбек Кулматовга айбни тинглатди. Амалдорни Бишкек ИЭМда модернизация ишини амалга оширган Хитойнинг ТВЕА компаниясининг грантидан 2 млн доллар ноқонуний фойдаланганликда айблашмоқда.

МХДКнинг терговчилари Кулматовга 18 майдаёқ айб қўйишган, лекин бу бўйича маълумотни уч кун ўткандан кейингина эълон қилишди. Шунингдек, Кулматовни иккинчи карра терговга 21 майда чақиришган.

Терговнинг версияси бўйича, Кулматов 2014 йили Бишкек мэри бўлиб турган вақтда Бишкек ИЭМда модернизация ишини олиб борган Хитойнинг ТВЕА компаниясининг грантидан 2 млн долларни ноқонуний фойдаланган.

Маблағ Қирғизистоннинг чекка ҳудудларида икки мактабни қуришга ажратилган, лекин Кулматов, тергов фаразига кўра, пулни Бишкекдан узоқ бўлмаган ердаги  Калис-Ордо массвида мактаб қуришга сарфлаган.

«К.Кулматов “Альто Групп” МЧЖ раҳбарияти билан пинҳон сўзлашувлар ўтказиб, Хитой ширкатидан 1млн АҚШ доллари миқдорида маблағни тўғридан –тўғри ўша ҳусусий компаниянинг ҳисобига ўтказишга эришган», — деб билдирди МХДК.

Кейинчалик мактабнинг қурилишини якунлаш учун бюджетдан 100 млн сомдан ортиқ маблағ ажратилган, лекин келишувларга кўра, ўқув маскани грант ҳисобидангина қурилиши керак эди.

МХДК ҳусусий пудратчи ширкатлардан бирининг етакчисини қўлга олиб, ҳозирда у МХДКнинг тергов қамоғида.

МХДКнинг ходимлари амалдорнинг, мэриянинг ходимларини ҳамда «Альто Групп» компанияси  етакчиларининг уйида тинтув ўтказишган.

Кулматов ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқинидагиларга сиёсий тазъйиқ олиб борилайтганини билдирди.

«Менинг шахсий фикримча бу сиёсий иш. Сизлар Жогорку Кенешда, шаҳар мэриясида менга қарши нималар бўлаётганини ўзинглар кўриб турибсизлар», - деди у.

Кулматов қандай зарар келтириш тўғрисида гап бўлаётганини тушунмаганини айтди.

«2015-2016-йиллари биз "Калис-Ордо" массивида мактаб қурганмиз. Бугун маблағ мақсадсиз ишлатилган деб айтишмоқда. Мэрия бу маблағни кўрмаган. ТВЕА мактабни ўз ҳисобидан қурган. […] Биз техник назорат ўтказиб,  коммуникация ўтказганмиз. Мэрия фақат шу ишнигина бажарган. Қолган ишни компаниянинг ўзи қилган», — деди Кулматов.

МХДКда Кулматовдан ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат олинди.

TBEAнинг гранти

Хитойнинг ТВЕА компанияси Қирғизистонга 20 млн доллар грант ажратиб, бундан ташқари, кредитга берилган 386 млн долларга Бишкек Иссиқлик электр марказида (ИЭМ) модернизация ишини амалга оширган.

Миллий энергохолдингнинг маълумотига кўра, грант маблағидан 2 млн доллар Калис-Ордо турар жой массивида мактаб қуриилиша ҳамда энергетика тармоғининг бошқа лойиҳаларига сарфланган, масалан Кара-Кече Иссиқлик электр станциясига (ИЭС) 3 млн долллар ва «Датка-Кемин» электр линияларига 1 млн доллар.

Лекин давлат саноат комитетининг амалдорлари тасдиқлаганидек, Хитой ширкати грантни қаерга сарфлаши кераклигини ўзи хал қилиб, харидларнинг баҳосини шартли белгилаган. Грант маблағлари қай шаклда сарфлангани ҳақида аниқ ҳужжатлар йўқ.

Жамоатчилик 2018 йилнинг январининг сўнгида Бишкек ИЭМда бўлган авариядан кейин иссиқлик марказини янгилашга кетган харажатнинг сарфланишини текшира бошлаган депутатлар комиссиясининг текширув хулосаларига боғлиқ ТВЕА ва Бишкек ИЭМнинг атрофидаги вазиятга жиддий эътибор бера бошлаган.