Билим бериш министрлиги ўқитувчиларга ҳафталик ўқитув нагрузкасини чеклади. Бу ўқитувчиларни қисқартиришга сабаб бўладими?

760
Ак-Орго турар-жой массивидаги №77 мактаб. Иллюстратив сурат

Жорий йилнинг куз ойларидан бошлаб Билим бериш министрлиги (ББМ) мактаб ўқитувчиларига ҳафталик минимал талабларини киргизмоқда. Нодавлат «Булан» инстутутининг мутахассислари бу дарсларни кам ўтган ўқитувчиларнинг ишсиз қолишига олиб келади деб ҳисоблайди. Билим берин министрлиги эса бу фикрга қўшилмайди. Нималар бўлмоқда?

Нима бўлди?

ББМ (Билим бериш министрлиги) 2018-йилнинг январида мактаб ўқитувчиларига минимал иш юкламлари бўйича талабларни киргизишга қарор қилди.

Янги қоидалар жорий йилнинг куз ойларида ўқув йили бошланиши билан кучга киради. Мактаб етакчилари иш соатини ўқитувчилар орасида бўлиштиришда буни ҳисобга олишлари керак бўлади. Агарда мактаб маъмурияти бу талабни бузса, у ҳолда ББМ унга тартибга чариқиш чораларини кўради.

Ўқитувчининг минимал иш юкламаси ўтаётган сабоғига боғлиқ бўлади — у ҳафтасига 1 сотадан 18 соатга қадар ўзгариб туради.

Бу нима учун керак?

Қирғизистон ҳукумати 2011 йили ўқитувчилар учун ўтилган соатига кўра ҳақ тўлаб беришни киргизган. Айни вақтда педагоглар учун минимал иш вазифасини (нагрузка) чекловчи ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.

Натижада айрим мактабларда БММнинг айишича, ўқитувчиларнинг иш нагрузкасини бўлиштириш муаммоси юзага келган.

БММнинг молия бошқармасининг етакчиси Мухтар Баймурзаевнинг айтишича, натижада бу мактаб директорларига яқинларини ишга олишни илтимос қилган оқсақолларнинг, қишлоқ ҳукуматларининг ёки ҳокимларнинг босими билан ўқув соатларини сочишга имкон берган.

«Лекин улар агарда ўқитувчи мактабга бир соатгагина келса,  [таълим] сифати бўлмаслигини тушунишмаяпти. Бу буйруқ — бизнинг директорларни [босимдан] асраганимиз», — деб тушунтирди Баймурзаев.

Қасаба уюшмаларининг марказий комитетидаги  Лидия Олимпованинг айтишича, ўлкада ўртача маош 16 минг сомга етиб турганда ўқитувчилар Қирғизистонда ойига ўртача 11 минг сом олишади.

Агарда ўқитувчи ҳафтасига 6-8 соатдан ишласа, у ҳолда давлат унга бундан ҳам оз тўлай бошлайди. Олимпова бундай иш нагрузкаси бўлган ўқитувчилар Ўш ва Норин вилоятларида бор эканини айтмоқда  — улар ўз иши учун яшаш минимуми (4800 сом) билан баробар маош ёки ундан ҳам оз олишади.

«Бу нима сабабдан бўлмоқда? Чунки [ҳозир] иш нагрузкаси бўйича талаблар йўқ. Шу сабабдан мактаб директори ўқув соатларини ўзлари қандай истаса шундай бўлиштира олади», — дейди у.

Шунга қарамай Олимпова таҳмин қилгандек, ҳудудларда айрим ўқитувчилар оз меҳнат ҳаққи билан  6-8 соатлик иш нагрузкасига кўниши мумкин. Бундай иш тартиби уларга мактабдаги иши билан бирга уй хўжалигидаги ишини бирга олиб кетиш имконини яратади.

Ишдан бўшатишлар қандай бўлади?

Қирғизистонда таълим лойиҳалари билан шуғулланувчи «Булан» институти ББМнинг минимал иш нагрузкаси бўйича талаблари оқибатида ҳафтасига 6-10 соат ишлаган ўқитувчилар қисқартирувларга учраши мумкин деб ҳисоблайди.

Ёки институтнинг директори Чолпон Орозбековага кўра, ўқитувчилар ўз иш нагрузкасини кўпайтиршга мажбур бўлишади.

«Бироқ ўқитувчиларнинг бундай сонига соатлар етмай қолади. Қасаба уюшмалари бу мавзуни кўтаришган. Ниманинг асосида ишдан бўшатишларини ҳам сўрашган», — деди у.

Ўқитувчилар нима дейишмоқда?

Тўқмоқ шаҳрининг ўқитувчиси Бегайим Жусупова «Клооп»нинг журналистига унга ББМнинг ўқитув нагрузкаси бўйича талаблари ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслигини билдирди.

«Мен мактабда бир ярим ставкада рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Бизда ўқитувчилар етишмайди. Министрлик мактабда ўқитувчи етишмай турса, кимни ишдан бўшатар эди?» — дея савол ташлади Жусупова.

Ак-Орго турар-жой массивидаги №77 мактаб. Иллюстратив сурат

Ўқитувчиларнинг етишмаслиги ҳақида Султанали Чакчагаев ҳам айтмоқда — у Чуй вилоятидаги Қорасув ўрта мактабида рус тили ўқитувчиси. Унинг жорий йилдаги ўқитув нагрузкаси ҳафтасига 20 асоатни тузган. Чакчагаев унинг мактабида ҳафтасига 10 соатдан оз ишлаган ўқитувчилар йўқ эканини айтади.

«Ҳозир мактабларда барчаи нафақадагилар. Мутахассислар етишмаяпти. Масалан,  [бизнинг мактабда] химия, информатика, физика дарсларидан ўқитувчилар йўқ. Физика бўйича бизда ҳеч қачон бўлмаган, бу дарсни бизда математикдар ўтишади. Химияни бизда биологлар ўтишади», — дейди у.

Мусиқа фанидан дарс берган ўқитувчи Гулнура Карабаева «Клооп»нинг мухбирига унинг ўқитув нагрузкаси ҳафтасига 4 соатни тузишини айтди. У Иссиқкўл вилоятининг Токтоян қишлоғидаги мактабда ва унинг кутубхонасида ишлайди. У кутубхоначи ва ўқитувчи бўлиб ишлаш билан ойига 4200 сом олади.

ББМ иш нагрузкаси оз ўқитувчиларни ишдан бўшатадими ёки йўқми?

ББМнинг матбуот котиби Марина Гречанная «Клооп»га билдиришича, ўқитиш бўйича нагрузкалар талабини киргизиш «асоссиз» ишдан бўшатишга сабаб бўлмайди.

Лекин ББМ ўқитув нагрузкаси оз ўқитувчиларга ҳозирги билими базасида янги мутахассислик олиш ва нагрузка кўламини кенгайтириш учун профессионал қайта таёрлов бўйича ҳақи тўланувчи курслардан ўтишни таклиф қилишмоқда.

Масалан, ББМ минимал иш нагрузкаси ҳафтасига 3-12 соатга етган музика фанидан дарс берган ўқитувчиларга тасвирий санъатни ёки этика дарсларини ҳам ўқитиши учун қайта тайёрлов курсларидан ўтишни таклиф қилишмоқда. Физика ўқитувчилари математика, астрономия ёки табиятшунослик бўйича қайта тайёрлов курсларидан ўтиб, бу фанларни ҳам мактабда ўқита олишади.

Мутахассисликни ўзгартириш ва қайта тайёрлаш институтининг директори Назира Дуйшеева «Клооп»га қайта тайёрлаш курсларини педагогика факультетлари мавжуд бўлган Қирғизистоннинг университетларида  ўтиш мумкинлигини билдирди.