Атамбаев «Заноза» асосчилари ва ҳуқуқ ҳимоячисидан 30 млн сомлик даъводан воз кечди

650
Чолпон Джакупова, Дина Маслова, Нарын Айып

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Заноза» нашрининг асосчилари Нарин Айип ва Дина Маслова, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага қўйган 30 млн сом даъвосидан воз кечди. Олий суд 2017 йилнинг ноябрида уларни Атамбаевнинг шаънини ва  ор-номусини топташ бўйича айбдор деб топган.

Қирғизистоннинг социал-демократик партиясининг (КСДП) матбуот котиби Кундуз Жолдубаева собиқ ўлка раҳбари Алмазбек Атамбаев Маслова, Айип ҳамда Жакуповага нисбатан қўйган даъволарининг моддий қисмидан воз кечганини  «Клооп»га тасдиқлади.

«Охирги йиллари расмий рўйхатга олинган маълумот ресурсларида ҳамда медиа жамоатчиликда бўлган ижобий ўзгаришлар журналистлар Нарин Айипга, Дина Масловага ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага нисбатан даъво шикоятимни моддий қисмидан воз кечишимга имкон бермоқда», — деб келтирди Атамбаевнинг сўзларини КСДПнинг матбуот хизмати.

Атамбаев медиа жамоатчилиги ва прокуратура органлари жамият учун «жуда аҳамиятли ва зарурий» вазифани бажаришади деб ҳисоблайди.

Матбуот хизматининг маълумоти бўйича, Атамбаев «Медиа Полис Институти»нинг етакчиси Бегайим Усонова билан Қирғизистондаги «Интерньюс» вакилчилигининг директори Элина Каракулованинг илтимосини қаноатлантирган.

Улар экс-президентга ОАВ факттарни текшириш бўйича ўз ишини яхшилаган деган билдирув билан мурожаат қилишган.

Маслова «Клооп»нинг мухбирига Атамбаев даъводан воз кечиш қароридан хурсанд эканини айтди. Унинг айтишича, Атамбаев шунингдек, биргина асосчиларга эмас,  «Заноза» нашрининг ўзига қўйган 15 млн сом даъвосидан ҳам воз кечган.

Нарин Айип эса «бу каби даъволар умуман бўлмаслиги керак» деб айтди.

«Биз бирорта ҳам янгиликда, мақола ёки репортажда ҳеч кимни камситмаганмиз. Биз осмондан олинган, текширилмаган маълумот бермаганмиз. Агарда биз бир нарса ёзган бўлсак ҳам, доимо нуфузли сиёсатчиларга ёки экспертларга илова бериб ёзганмиз», — деди Айип.

Бундан ташқари, у судьялар қарор қабул олишда ҳеч нарсани текширмай шунчаки Атамбаевнинг талабларини «қаноатлантирганини» қўшимча қилди.

«Заноза»га қарши судлар

2016-йили собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева Атамбаевнинг шаънини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза» нашрига қарши жами беш даъво аризасини берган.

Ўша вақтда президентлик хизматига ўтирган Атамбаев нашр ўз мақолалари билан унинг шаъни ва ор-номисига доғ тушириб, ўзи ҳақида ёоғон маълумот тарқатган деб ҳисоблаган.

Атамбаев 2017-йили августда ҳар йили ёз ойларида ўтувчи матбуот йиғинида  «Заноза»ни ҳеч қачон кечирмаслигини ҳамда бу ОАВга нисбатан шикоятини қайтариб олмаслигини билдирган. Унинг айтишича, суд текшируви  «миш-мишчи журналистларга» дарс бўлиши керак эди.

«Заноза» нашрининг аосчилари Дина Маслова ва Нарин Айип судда беш даъво аризаси бўйича мағлуб бўлиб, президентга 30 млн сом тўлайдиган бўлган.

Суд Айипга Атамбаевга 9 млн сом, Масловага 3 млн сом ҳамда нашрнинг ўзига 15 млн сом тўлаш мажбуриятини юклаган. Бундан ташқари Жакупова даъво аризаларнинг бири бўйича тенг жавобгар қатори Атамбаевга 3 мон сом тўлаб бериши керак эди.

Маслова ва Айип даъво аризаларини нашрга нисбатан «тазъйиқлар ва босим» усули деб атаган. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Қирғизистон президентининг ОАВга қарши даъво аризалари «сиёсий сабаблар» деб атаган. Улар ҳукуматдан мустақил ОАВга қарши тазъйиқларни тўхтатишни талаб қилишган.

Атамбаевнинг ОАВга қарши даъво аризалари Қирғизистоннинг сўз эркинлиги бўйича рейтингдаги позициясини пасайтирган.