Парламент собиқ президентларни дахлсизликдан қандай маҳрум қилиш бўйича ўйлашмоқда

669

Парламентда экс-президентлар оғир жиноятда гумонланган ҳолда уларни дахлсизликдан ажратиш бўйича механизмларини ишлаб чиқишади. Ғоя ташаббусчиси Исхак Масалиев бу йўл орқали Бишкек ИЭМни модернизациялашдаги қонун бузарликлар учун собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Собиқ президентни дахлсизлик мақомидан ажратиш механизмни ишлаб чиқиш учун 87 депутат рози, 14 киши қарши овоз берди. Энди бу бўйича механизмни парламентнинг конституцион қонунийлик бўйича комитети ишлаб чиқади.

 

Ғояни «Онугуу — Прогресс» фракциясининг депутати Исхак Масалиев кўтариб чиққан. Унинг айтишича, собиқ президент АлмазбекАтамбаев Бишкек ИЭМни янгилаш бўйича ўз харакатлари учун жавоб бериши керак.

«Президент тўғридан-тўғри премьер-министрни хатлаб ўтиб министрларга буйруқ берган, бу қонунга тўғри келмайди ва Конституцияни бузганликни англатади. Мен собиқ президентнинг дахлсизлигини олиш бўйича таклиф берганман. "Масалиев айтди, эртагаёқ  дахлсизлик олинади, деган фикр бўлмаслиги керак", аввал қонунни ўзгартириш зарур», — деди у.

У собиқ президентларни жавобгарликка тортиш учун бундай процедура кераклигини билдирди.

«Амалдаги президентни импичмент орқали жавобга тортиш мумкин экан, шу билан бирга ишлаб турган депутатларни ҳам тортиш мумкин экан. Собиқ президентни эса ҳеч ким, ҳеч қачон ҳеч нарсага торта олмас экан. Қирғизистонда бир инсон ҳеч қачон ҳеч бир нарсага жавоб бермайди дейишлик  Конституцияга ҳам тўғри келмайди», — деди Масалиев.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев «Клооп»га ҳозир собиқ президентни дахлсизлик мақомидан ажратиб бўлмаслигини айтди. Лекин 2019 йилнинг январида бош прокурага собиқ президентларга жиноят ишларини қўзғаш имконини берувчи янги Жазо-процессуал кодекси кучга киради.

Аввалроқ депутатлар комиссияси 386 млн доллар Хитой кредити сарфланган Бишкек ИЭМни модернизация қилишдаги қонун бузарликларни аниқлаган. Депутатларнинг фикрига кўра, собиқ премьер Сапар Исаков Хитойнинг ТВЕА компаниясининг манфаатларини «ҳимоя қилган». Атамбаевни эса депутатлар ИЭМни янгилаш бўйича битимга қўл қўйишда ҳукумат ишига аралашганликда айблашган.