Милиция ходимлари шоир Темирлан Ормуковни касалхонадан Бишкекнинг 1-тергов изоляторига ўтказишди. Ормуков 29-мартда милиция бўлимидан суднинг уни тергов изоляторига (ТИЗО) қамаш бўйича қарорига норозилик билдириш мақсадида ўз қорнини устара билан тилган.
Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига милиция ходимлари Ормуковни «шифокорларнинг рухсати» билан тергов изоляторига ўтказишини айтди.
«Ормуков ҳозир тергов изоляторида. Шифокорлар Ормуковга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у тергов бўйича ўта олади деган кўрсатма беришди», — деди Оморов.
Милициянинг ходимлари Ормуковни 29-мартда тергов изоляторига қамоққа олмоқчи бўлишган. Бироқ шу куни Ормуков милиция бўлимининг суд уни тергов изоляторига қамаш ҳақидаги қарорига қаршилик билдириш мақсадида ўз қорнини устара билан тилиб олган.
Шоирни Миллий кордиология бўлимига олиб кетишган, чунки унинг «юрагининг ҳолати
ёмонлашиб» кетган. Ормуков «Азаттык» радиосига берган интервьюсида бу қадамни «мажбурсизликдан» ташлаганини айтган.
Бишкекнинг Ленин район суди 2017-йилнинг сентябрида Ормуковни парламентнинг депутати Дастан Бекешевни шаънига айтилган «коррупция бўйича ёлғон айблов» учун бир ойга қамоққа олишга қарор қилган.
Ормуков Бекешевни ўнг рулли автомобилларни олиб сотиш билан шуғулланган тадбиркорларнинг манфаатларини парламентда ҳимоялаш учун йирик миқдорда пул олганликда айблаган.
Бекешев Ормуковнинг билдирувини текширувга олинишини талаб қилган. Милиция Ормуков билдирган фактларга исбот топа олмаган, унга қарши ёлғон қоралов факти бўйича жиноий иш очган.
Ормуков шеърлари орқали ўзининг фэйсбук саҳифасида президент Алмазбек Атамбаевни ва ҳукумат амалдорларини танқид қилганлиги билан танилган.