Соғлиқни сақлаш министрлиги: «Ала-Тоо» ресторанида 249 киши заҳарланишига товуқдаги сальмонелла таёқчалари сабаб бўлган

567

«Ала-Тоо».ресторани. Сурат: Open.kg

Соғлиқни сақлаш министрлигининг билдиришича, «Ала-Тоо» ресторанида никоҳ тўйига келган меҳмонларнинг заҳарланишига махсус рецепт бўйича тайёрланган товуқда сальмонелла таёқчалари топилгани сабаб бўлган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг (ССМ) матбуот хизмати сальмонелла таёқчалари Бишкекда юқумли касалликлар шифохонасига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишган ва беморлардан олинган махсулот намунасидан топилганини хабар қилди.

«Сальмонелла тайёр маҳсулотнинг намунасидан топилган — хом масаллиқлар намунасида  таёқчалар бўлмаган. Демак махсулотларни пиширишнинг технологияси ва сақлаш тартиби бузилганлиги ҳақида хулоса чиқарса бўлади», — деб айтилади маҳкаманинг маълумотида.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова «Клооп»нинг мухбирига 4-апрелда «Ала-Тоо» ресторанида заҳарланган 249 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганини билдирган. Улар 31-мартда ёрдам сўрашган — шу куни ресторанда никоҳ тўйи бўлиб ўтган.

Мурожаат қилганларни 249 нафари ичидан 130таси Бишкекнинг юқумли касалликлар шифохонасида, бундан ташқари, Чуй, Иссиқкўл ва Норин вилоятлардаги касалхоналарда танционар даволанишдан ўтишмоқда.

Давлат санитар- эпидемиология назорат маркази «Ала-Тоо» ресторанини воқеа тафсилотлари маълум бўлгунга қадар вақтинчалик ёпган. 5-апрелда рестораннинг ошхонасида тозалаш ишлари юргизилади.

Милиция оммавий заҳарланиш факти бўйича «Санитар-эпидемиология қоидаларини бузиш» ва «Хавфсизлик талабларига жавоб бермаган махсулотларни чиқариш, сотиш ёки хизмат кўрсатиш» моддаларининг асосида жиноий иш қўзғаган.

Ресторан директорига 20 минг сом, шунингдек унинг маъмурига 5 минг сом жарима солган.