Бош прокуратура: Қирғиз божхоначилари тадбиркорларга 30 млн сом божни тўламасликка ёрдам беришган

545

Бош прокуратура божхона ходимларини Қирғизистонга оғир юк машиналарни киритишда тадбиркорларга божларни тўламасликка ёрдам берганликда айбламоқда — уларни трактор сифатида кўрсатишган. Давлатга келтирилган зарар миқдори 30 млн сомни ташкил қилади. Мазкур ҳолат бўйича «Коррупция» моддаси асосида жиноий иш қўзғалди.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан маълум қилинишича, уч ойда 2011-йилнинг ноябридан бошлаб 2012-йилнинг январига қадар Қирғизистонга божхона тўловларисиз 354 оғир юк машинаси киритилган.

Муассасанинг маълумотига кўра, божхона хизматининг ишлари оғир юк машиналарини трактор сифатида кўрсатишган, сабаби уларни киритиш учун божхона тўлови олинмайди.

«Декларация тўлдиришда "Юкларни ташиш учун ҳаракатли транспорт воситалари" деган "8704" коди берилиши керак бўлган. Махсус код бўйича тўлов бож қийматининг 10 фоизини ташкил қилади. Бироқ декларация қилиш вақтида "8701" коди — "трактор" деб берилган, бу код бўйича божхона тўловининг қиймати 0 фоиз», — дейилади бош прокуратуранинг маълумотида.

Назорат органидан, натижада божхона хизматининг ишчилари давлатга 30 млн сом зарар келтирилгани билдирилди.