Икки иқтибос билан: Атамбаев ва Матраимов «Райим-миллион»нинг тайинланиши ва бўшатилиши ҳақида

691

Божхона хизмати раисининг ўринбосарилигидан 2017-йилнинг ноябрида бўшатилган Райимбек Матраимов «Азия News» газетасига берган интервьюсида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўзи тўғрисидаги сўзларига жавоб берди. Материал газетанинг 5-апрелдаги сонида чоп этилган.

Асосан Матраимов Божхона хизматига ишга киришига Атамбаев ва унинг собиқ шахсий ҳайдовчиси ва маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновнинг алоқаси бор эканини билдирган.

«2015-йилнинг август ойида менинг Божхона хизмати раисининг ўринбосари бўлиб тайинланишимга Алмазбек Шаршенович ва дўстим Икрамжан Илмияновнинг тўғридан-тўғри алоқаси бор. Бундан тонмайман ҳам, яширмайман ҳам. Навбатида КСДПни қўллаб, давлатга қандай хизмат қилганимни ўзлари яхши билишади», — деган у.

Атамбаев 31-март куни матбуот анжуманида Матраимовни «махфий тизимларга» тортилганлиги учун хизматдан олишни ўзи премьер-министр Сапар Исаковдан илтимос қилганини айтган.

«Ўтган йили яширин тизимлар туфайли бюджетга 10 млрд сом тушмай қолган. Ўтган йили премьер-министр Сапар Исаковдан бу тизимдаги кардиналлардан бири "Райим миллион"ни хизматдан олинишини қатъий илтимос қилганман. У Матраимовни 23-ноябрда бўшатган. […] Агарда сен коррупция билан кураш ҳақида қийқирсанг, унда сенинг яқинларингда, дўстларингда ҳеч қандай "Райим-миллион"лар бўлмаслиги керак», — деб билдирган собиқ президент.

Премьер-министр Сапар Исаков Матраимовни ўтган йили 23-ноябрда «етакчиликнинг сиёсатига тўғри келмаганлиги» учун хизматдан бўшатган. 2017-йилнинг февралида «Азаттык» радиосининг журналистлари амалдорнинг қариндошларидан қимматбаҳо уч уйни топишган, шу вақтда унинг йиллик даромади 8500 АҚШ долларга яқин суммани ташкил қилган.