Атамбаев КСДПнинг раиси этиб тайинланди

710

Сурат: Султан Досалиев

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг Социал-демократлар партиясининг раиси бўлиб сайланди. Атамбаевнинг айтишича, у КСДПни парламент сайловига тайёрламоқчи.

Атамбаев 31-марттд КСДПнинг съездида бир овоздан партиянинг раҳбари бўлиб сайланди. Матбуот анжуманида у «бахтга қарши, унга сиёсатга яна қайтишга тўғри келганини» билдирди.

«Жээнбековнинг ёнида маддоҳлар бўлмаслиги учун унга ёрдам бериш керак. Мен уни йўналтирмайман, бироқ маслаҳат бераман, [агарда] Жээнбеков мурожаат қилса», — деди Атамбаев ҳозирги Қирғизистон президенти ҳақида.

Атамбаевнинг айтишича, у партияни 2020-йида бўлиб ўтувчи парламент сайловига тайёрлайди. Бу ҳақда Атамбаев 2017-йилнинг ноябрида президент сифатида берган сўнгги  мажлисида айтган.

«Сайловда, албатта, мен кейин парламентнинг ёки ҳукуматнинг раиси, ҳеч бўлмаганда депутат бўлишни истаган эмасман. Бироқ биринчи рақамда бўлишим керак, чунки менга халқнинг ишончи ортиб бораётганига кўзим етяпти. Кейин ҳам социал-демократларнинг таркибини ўзим танлашни истаяпман. Олдинги сафарида унчалик эътибор бермагандим, бунга кўп пушмон қилдим», — деди у.

2016-йили Атамбаев сиёсатдан кетиб ижод ва тадбиркорлик билан шуғулланишини айтган.

У КСДП партиясида 2011-йилгача раислик қилиб келган. Атамбаев Қирғизистоннинг президенти бўлиб сайлангандан сўнг партия раҳбарлигидан кетишга мажбур бўлган.

Ўтган йилнинг ноябрида Қирғизистоннинг президенти бўлиб сайлов вақтида Атамбаев қўллаган Сооронбай Жээнбеков бўлган.

Алмазбек Атамбаевнинг КСДПнинг раиси бўлиб тайинланиши партиянинг ичидаги баҳслар билан ўтди. Партиянинг съездига социал-демократларнинг орасидаги бир неча амалдаги ва собиқ депутатлар чақирилмаган, жумладан  Қирғизистон президентининг укаси Асилбек Жээнбеков ҳам бор.

Матбуот анжуманидаги нутиқида Атамбаев президентни танқид қилиб, Асилбек Жээнбеков унинг акаси президент бўлиб тайинлангандан сўнг эгаллаган хизматидан кетиши керак бўлганлигини айтди.