Атамбаев Жээнбековнинг қайси фаолиятидан норози. Тушунтирамиз

796

Бугун, 31 мартда, собиқ президент Алмазбек Атамбаев КСДП съезидида партия раиси ўлароқ танланди. Йиғиндан сўнг у журналистлар саволларига жавоб бераркан, ўз издоши президент Сооронбай Жээнбеков билан боғлиқ танқдилар бўйича бир қатор баёнотлар берди. Бу баёнотолар нима билан боғлиқ эканини тушунтирамиз.

Хавфсизлик кенгаши йиғинидаги нутқ

2018 йилнинг февралида Сооронбай Жээнбеков президент қатори Хавфсизлик кенгашида ўзининг илк йиғинини ўтказди. Йиғинда у ҳуқуқ тартибот органлари ва прокурорларнинг фаолиятини самарасиз фаолияти учун танқид қилган эди. Президентнинг фикрига кўра, судлар, прокуратура, молия полицияси, махсус хизматлар ва ички ишлар органлари ўз вазифаларини  «тўлақонли» бажармаяпти ва «коррупцияга ботиб қолган».

Атамбаев, бу танқидларни ўзига қарши қаратилган деб қабул қилган кўринади,   — у президентлик вақтида порахўрлик билан курашиш ҳақида тез-тез гапирган ва ўзининг юксак ишларидан бири қатори билган. Шу боисдан Жээнбеков томонидан куч тузилмаларининг танқид қилиниши Атамбаевга тегиб кетган.

Собиқ президентнинг таҳмин қилишича, Жээнбековнинг ўзи атайин бундай демоқчи бўлмаган ва бунга президент эмас, балки нутқни тайёрлаганлар айбдор.

«Биз Жээнбеков билан хавсихлик кенгашидаги йиғин бўйича гаплашганмиз ва мен унинг нутқига нотўғри маълумотлар қистирилиб ўтгани бўйича фактларни келтириб бердим.  Атамбаевнинг сўнгги уч йилида ҳукумат коррупцияга қарши курашмади дейиш хато …  Хатто бугунги кундаги энг шов-шувли коррупция ишларини ҳам Атамбаев бошлаган эди», — деди  собиқ президент.

Атамбаев коррупция билан курашига мисол қатори Раимбек Матраимовнинг Чегара хизмати етакчисининг ўринбосарлигидан бўшатилишини атаб ўтди. Матраимов КСДПнинг бошақ абир аъзоси Искендер Матраимовнинг укаси ва «Раим-миллион» номи билан машҳур.

Атамбаев шунингдек Жээнбековни премьер –министр бўлиб турган вақтда суд ислоҳотини ортга сурганликда айблади ва Хавфсизлик кенгаши йиғинида эса у суд ислоҳоти  якунланмади деб айтганини эслатиб ўтди.

«Сиздирилган нутқ» фаразини биринчи бўлиб Атамбаев айтмади — Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Алмазбек Курманалиев «АКИпресс»даги колонкасида март бошида шу маънода айтиб чиққан эди.

Курманалиевнинг фикрига кўра, президентнинг маслаҳатчилари  Сооронбай Жээнбековни элитага «қарши қўйдилар».

Президентнинг акаси Асилбек Жээнбеков

Парламент депутати, президентнинг акаси Асилбек Жээнбеков Атамбаевнинг танқидига баҳона бўлди.  Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан унинг акаси турли гапларга йўл бермаслик учун депутатлик мандатини топшириши кераклиги ҳақида гаплашишганини билдирди.

«[Сооронбай] Жээнбеков президентликка ўз номзодини қўймоқчи бўлган пайтдаёқ, мен Асилбек ўз мандатини топшириши кераклигини айтганман. Мен бу турли гап сўзларга сабаб бўлади деганман», — деб билдирди Атамбаев.

Собиқ президент буни агар у доимий тарзда президент Жээнбековни огоҳлантириб турмаса юзага келиши мумкин бўлган оилавий бошқарув хавфи билан боғлади.

Бишкек ИЭМдаги авария учун жавобгарлик

Атамбаев Бишкек ИЭМдаги авария ва марказни 386 млн долларга модернизациялаш бўйича тортишувларда премьер-министр Сапара Исаков томонида турди.

Собиқ президент Исаковнинг жамоаси ҳукуматга ИЭМнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик тугагач ва унинг модернизацияси учун тендер лойиҳаси битгандан сўнг келганини айтиб чиқди.

Атамбаев ИЭМдаги тайёргарликлар ва давлат харидлари билан ўша вақтда ҳукуматни бошқарган Жээнбеков шуғулланганини билдирди.

ИЭМдаги авария 26 февралда юз бериб, бишкекликларнинг ҳонадонларида температуранинг тушиб кетишига сабаб бўлган. Бузилиш аномаль совуқ вақтига тўғри келиб қолган. Иссиқлик билан таъминлаш бир ҳафтадан сўнг қисман қайта тикланган.

Жээнбековнинг ўзи ҳозирча Атамбаевнинг баёнотларига муносабатини билдирмади  — ҳар икки сиёсатчи ҳам сўнги баёнотлардан сўнг бир-бирларини «дўст» деб аташда давом этишмоқда.