Атамбаевнинг КСДПнинг съездидан кейинги асосий баёнотлари

298

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2011-йилгача раҳбарлик қилган Қирғизистоннинг социал-демократия партиясининг раиси бўлиб сайланди. Атамбаев КСДПнинг 17-съездида журналистларга нималар ҳақида айтганини баён қилиб берамиз.


КСДПнинг съезди 31-мартда бўлиб ўтди. Кун тартибидаги асосий масала Атамбаевни партиянинг раиси бўлиб сайланиши бўлди. Шундан сўнг у матбуот анжуманини ўтказиб, бир неча қизиқарли баёнотлар қилди. Муҳим қисмлар тўғрисида қисқача баён қиламиз.

Атамбаев сиёсатга қайтмоқда, лекин бирор хизмат ўрнига эмас

Журналистларнинг олдидаги ўз нутқини Атамбаев «унга қийин бўлса ҳам яна сиёсатга қайтишга тўғри келганини» айтиш билан бошлади. Собиқ президентнинг айтишича, бирор бир давлат хизматини эгаллашни истамайди, истаги социал-демократларни парламент сайловига тайёрлаш.

«Мен сиёсатга хизмат лавозимини эгаллаш учун қайтганим йўқ. Бизга қайси бир оилавий -кланлар бошқаруви [...] қоронғу замон келишини истамас эдим. Бир буюк мақсад— бу парламентга партиялар келиши керак, у биргина КСДП эмас», — деди у.

Атамбаев Жээнбековнинг Хавфсизлик кенгашида айтган сўзларидан норози

Атамбаевга янги президент Сооронбаей Жээнбековнинг ушбу йилнинг февралида Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида айтган сўзлари ёқмади. Собиқ президентнинг фикри бўйича, Жээнбековга бу сўзни «атайин сиздириб киритишган».

Атамбаевга Жээнбековнинг сўзида у президент бўлганда фаолият олиб борган куч тузумларига қарши билдирилган танқидий фикри ёқмаган — асосан коррупция билан курашиш тўғрисидаги билдирувлари. Унинг айтишича, Жээнбеков унга берилган ҳужжатларни кўриб чиқиши керак.

«Чунки Атамбаевнинг ҳозирдаги  сўнгги уч йилда ҳукумат коррупция билан курашмаган деб айтилгани … ҳеч бўлмаса, бугунги шов-шувли коррупция ишларини Атамбаев бошлаган. Мана сўнгги 800 млн сом ҚНС (қўшимча нарх солиғи — ред.) бўйича иш. Бу ўтган йилиёқ бошланган», — деб билдирди у.

Матраимовни божхона хизматидан олиниши

Қирғизистоннинг собиқ президенти билдиришича, Раимбек Матраимовни божхона хизмати раисининг ўринбосарлик хизматидан бўшатилишини ўзи илгари сурган.

«Ўтган йили махфий тизимлар туфайли бюджетга коррупция ортидан 10 млрд сомга қадар пул тушмай қолган. Ўтган йили мен Сапар Исаковга Раим-миллионни кетгазишини айтганман», — деди у.

Атамбаевнинг фикри бўйича, премьер-министр Сапар Исаков Матраимовни хизматдан олгандан сўнг «ўзига душман ортириб олган». Исаков уни 2017-йилнинг ноябрида «раҳбариятнинг сиёсатига тўғри келмаганлиги» учун кетгазган.

Матраимовни у орқали божхонадаги «масалалари ечишга» ярарли одам деб айтишган. Масалан: 2017-йилнинг январида КСДПнинг депутати Дастан Бекешов «Раим-миллион» ҳақида унга қирғиз тадбиркорлари айтиб беришганини билдириб чиққан. «Азаттык»нинг журналистлари Матраимов ва унинг яқинлари уларнинг расмий даромади тўғри келмаган қийматдаги мулкларга эгалик қилганни аниқлаб чиқишган.

Атамбаев Жээнбековни оилавий -кланлар бошқарувидан эҳтиёт бўлишга чақирди

Умуман олганда Атамбаевнинг Жээнбековга нисбатан сўзлари эҳтиёткорлик билан айтилди. Атамбаевнинг айтишича, у амалдаги президентга «ёқимсиз ва қаттиқ сўзларни» айтишга мажбур. Бироқ сиёсатчилар, унга кўра, «эски дўстлар» бўлиб қолаверишади.

«Бахтга қарши, Акаев ва Бакиев билан нима бўлгани мени эсимда. Шу сабабли бундай ёқимсиз сўзларни айтиб туриш керак. Сўнгги марта биз [Жээнбеков] иккимиз тўрт ярим соатдан ортиқ суҳбатлашганмиз. Кимдир шундай қилиши керакда. Иш юзасидан менинг ҳаётимни сўнгги 10-20 йили бизда оилавий бошқарув бўлмаслиги учун кетди. Мен учун бу бутун ҳаётимни иши, мен ўзимнинг йилларимни бекор кетишини истамасдим», — деди Атамбаев.

Атамбаевнинг айтишича, ғийбатлар бўлмаслиги учун у Жээнбековга унинг укаси, парламентнинг депутати Асилбек Жээнбековни хизматдан кетиши кераклигини эслатган.

«Жээнбеков президентликка номзодини қўйганида, мен унга Асилбек ўзининг мандатини топшириши кераклигини айтганман. Мен бу миш-мишлар чиқишига сабаб бўлади деганман», — деди у.

Атамбаев кадр тайинловларига таъсир этмаганини айтди

Собиқ президент Жээнбеков ва Исаков шуғулланган кадр масалаларига принципиал таъсир қилмаганини билдирди.

Шунга қарамасдан, сиёсатчи «Жээнбековнинг атрофида маддоҳлар бўлмаслиги учун» унга ёрдам беришни мақсад қилмоқда. Мен уни йўналтирмайман, лекин Жээнбеков мурожаат қилса маслаҳат бериб тураман», — деди Атамбаев.

Атамбаев Исаковга премьер-министр сифатида ишонади

Атамбаевнинг билдиришича, Сапар Исаковнинг ўрнига премьер-министр бўлишни кўзламайди. Собиқ президентнинг айтишича, Исаков — хатоликлар қилган, бироқ ишлаётган «ёш ва куч-қувватли премьер-министр».

Собиқ президент Бишкекнинг ИЭМдаги ва унинг $386 млн модернизациясининг атрофидаги низолар бўйича Сапар Исаковнинг ёнини олди.

Атамбаевнинг айтишича, Исаковнинг командаси хизматга барча тайёргарлик ишлари охирига етгандан сўнг келган — собиқ президент ИЭМ билан боғлиқ масалада Жээнбеков премьер-бўлганда унинг командаси иш олиб борганини айтди.

«Сапар Исаков 28-августда премьер-министрлик тахтига ўтирди. Сентябрь ойигача барча тадбирлар тугайди. Бу тендерларни Жээнбековнинг ҳукумати ўтказган», — деди у.