ИИМ ва Бош прокуратура «жиноятларни очиш сунъий тарзда кўпайтирилмоқда» деган баёното ортидан жанжаллашишди. Гап нимада?

737

Бош прокуратуранинг вакили Ички ишлар министрлигининг (ИИМ) «жиноят ишларининг юзини очиш сунъий тарзда кўпайтирилмоқда» деб айблади. ИИМ мазкур айбловни инкор қилиб, Бош прокуратура «ўз хатоларини» министрликка «тўнкамоқда» деб билдирди.

Жанжалнинг чиқишига Бош прокуратуранинг ҳуқуқ статистикаси бошқармасининг ўринбосари  Бахтияр Осмоналиевнинг 24-мартда «АКИпресс» нашрига берган интервьюси сабаб бўлган.

У интервьюсида ИИМ жиноятларнинг очилиш фоизини «қувиб», баъзан терговдан яширинмай юрганларга қидирув ишларини ноқонуний қўзғаган деб билдирган.

Осмоналиевнинг айтишича, ИИМ жиноят ишларини эски тизим бўйича рўйхатга олиб турган  — карточкага «енгил манипуляция» қилишга имкон берувчи маълумотларни киргизишган.

«Фуқароларнинг аризаларини ҳар қандай баҳоналар билан рўйхатга олишдан бош тортиб,  квалификацияларини алмаштиришиб, юзи очилган ишларни эса, аксинча, кўпайтиришади, умумий олганда бу статистика маълумотларнинг кўрсаткичларига таъсир этган», — деб билдирган у.

Осмоналиев милиционерлар ҳужжатларни «ўйлаб топилган» маълумотлар билан тўлдириб, ишни «юзи очилганлар» категориясига жўнатишиб, очилаётган жиноятларнинг статистикасини «сунъий» кўпайтиришган деб айтди.

У 2016-йил учун очилган жиноят ишлари тўғрисида маълумот базасига қўшимча 647 иш киргизилганини мисол келтирди.

«Улар жиноят статистика базасига текширув вақтида эҳтимол очилган жиноятлар ҳақидаги маълумотларни киргизишган, лекин тергов тарафидан қўшимча статистик карточкалар кўрсатилмаган. Шунингдек, тергов охирига чиқарган 2010-2015-йилларнинг жиноят ишлари бўйича маълумотларни базага киргизишган, аниқроқ айтганда қўшимча статистик карточкалар қайта қўлланилган», — деди у.

ИИМ: Бош прокуратура ўзи айбдор

ИИМ Осмоналиевнинг сўзларига жавоб қайтариб, Бош прокуратура «ҳуқуқ тартибот органларида жиноят ишларини очиш сунъий кўпайтирилиша ҳамда юзага келган ёқимсиз анънанинг чиқишига ўзи сабабчи» деб билдирди.

ИИМда ишлар прокуратуранинг изни билангина қўзғалишини ҳамда уларнинг тўхтатилиши бўйича қарорни ҳам прокуратура қабул қилади деб билдиришди.

ИИМ Бош прокуратаси «ўзи келтирган хатоларни» министрликка оғдараётгани «нотўғри» деб ҳисоблайди — муассасанинг назарига кўра, Осмоналиевнинг сўзлари «жамоатчилик орасида танқидий фикрларни пайдо қилади».

Президент танқиди

Президент Сооронбай Жээнбеков 8-февралда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида куч органларини ва Бош прокуратурани «коррупция билан самарасиз кураш» учун танқид қилган.

Унинг билдиришича, давлат органлари «асоссиз текширувларни» ўтказиб, прокуратура эса бу жараённи назоартга олмай ўзи ҳам «саноқсиз» текширувларни уюштирмоқда.

Президентнинг айтишича, бош прокуратура коррупция билан «самарали» кураша олмайди, чунки давлат органлри ўз фаолиятларини келишмайди.

Жээнбеков ҳуқуқ тартибот органларини «яширин схемаларга алоқадор» ва турли сабаблар билан жиноят ишларини қўзғашади деб айблаган