Бир кадрда: Улоқ мусобақасининг финалида трибуна томошабинларга тўлди

905
Бишкек отчопарида улоқ ўйинининг финал мусобақаси томошабинлари болани қўлдан қўлга узатмоқдалар. Сурат: Даниль Усманов, Kloop.kg учун

Наврўзга бағишланган улоқ ўйинининг финали 21 март куни Бишкекдаги «Ак-Кула» отчопарида бўлиб ўтди. Томошагоҳ томошабинлар билан тўлди, хатто ўйин кўргани келганлар дарахтларга ҳам ўрнашиб олишди.

Финал ғолиби Талас вилоятидан келган «Ынтымак» жамоаси бўлди. Мазкур жамоа Ўшнинг «Достук» командасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Улоқ бўйича мусобақа анънавий тарзда ҳар йили Наврўз муносабати билан Бишкек отчопарида бўлиб ўтади, ҳамда ўйиннинг финал қисми 21 март куни бўлади. Ўтган йилги финал ўйинида ҳам айни жамоалар куч синашган, аммо унда «Достук» спортчилари ғолиб бўлган эди.