МХДК  собиқ депутат Осмоналиевга абитуриентлардан пора олиш бўйича айб қўйди

637
Канибек Осмоналиев. Сурат: «Азаттык»

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) экс-депутат ва собиқ Таълим министри Канибек Осмоналиевга Қирғиз-рус Славян университетининг тиббиёт факультети абитуриентларидан пора олиш бўйича айб қўйди. Шунингдек Осмоналиев ўзига қарши ишни «сиёсий характерда» деб атади.

МХДКнинг матбуот хизмати «Клооп»га хабар беришича, Осмоналиевга Қирғизистондан четга  чиқиш тақиқланган. Махсус хизматнинг  вакили билдиришича, текширув экс-депутат ва  собиқ Таълим министри Қирғиз-рус Славян университенинг тиббиёт факультетига топшириш учун абитуриентлардан пора олгани исботланган.

«Ишнинг материаллари ундан нари судга ўтказилиши учун Бош прокуратурага юборилди», — деб билдиришди МХДКдан. Осмоналиевга «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «Таъмагирлик билан пора олиш» моддалари бўйича айб қўйилди.

Шунингдек Осмоналиев «24.kg» нашрига ўзига қарши ишни «сиёсий» эканини билдирган.

Унинг айтишича, иш 2015-йили ёпилган. Шунингдек ҳозир уни ишнинг фигурантлари  сифатида Қирғиз -рус Славян университетининг ректори Владимир Нифадьев ва собиқ  Таълим  министри Канат Сидиков ҳам бўлганига қарамай, биргина ўзига қарши қайта қўзғалди.

«Бироқ ҳозир уларга даъволари йўқ экан. Менга ҳам тегишмайди деб ўйлайман. Бироқ МХДКнинг Антикоррупция хизмати (АКС) бу ишни Бош прокуратурага ўтказиб берган, мендан четга чиқмаслик ҳақида тилхат олишди. Мен буни сиёсий характердаги иш деб атайман», — деди Осмоналиев.

Бош прокуратура Осмоналиевга қарши ишни 2014-йили «талабларни  ўқув юртига ноқонуний топширтириш» ва «пора таъма қилиш» айбловлари асосида қўзғаган.

Тергов версияси бўйича, экс-депутат 27 абитуриентни Қирғиз-рус Славян университетига топшириш учун уларнинг ота-оналаридан 14 минг доллар пул олган.