Бишкеклик нафақадаги аёл қандай қилиб клуб ёшларини уйига етказиш орқали даромад топади

734
Рита ўз машинасида. Клара Летконин Kloop.kg учун сурати

Рита 65 ёшда.  Аввал у банкда бухгалтер бўлиб ишлаган, шунингдек ҳозир нафақада — ҳар ойда у 6300 сом олади. Бу пуллар яшашга етмайди, шу сабабли у Бишкекда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. Журналист Клара Летко нафақахўр-таксист аёл бўлиш қандай эканлигини билиш учун Рита билан бир тун ўтказди.

Ританинг исми унинг илтимоси бўйича ўзгартирилди.

«Бу электроникадан қандай қилиб қўлланиш керак эканини тушунмайман», — деб норози бўлди Рита ўзининг тугмали эски телефонини кўрсатиб. У таксистлар учун мобил қўлланмалардан фойдаланмасдан, эски одат бўйича мижозларни ўзи излайди. Мана 10 йилдан бери у жума ва шанба кунлари тунги Бишкекнинг кўнгил очар клубларининг мижозларини уйларига етказиб ишлаб келмоқда.

Бундай жойлардан бирининг ёнида тўхтаб, у кечаси ишлашини тушунтирди, чунки кундузги  машина тиқинларини ёмон кўради. Ўша вақтда клубдан такси излаб, шуба ва каблук кийган қиз чиқиб қолди.

«Такси! Такси! Эй қиз, арзон такси!» — деб қичқирди Рита деразадан. Бироқ потенциал мижоз ўз смартфонидан машина чақириш билан унга эътибор қилмади. Бир неча дақиқадан сўнг унга келган машинага ўтирдида кетди.

Бишкекда такси хизматларида қанча аёл ишлаши бўйича аниқ статистика йўқ. Jorgo, Namba, Alfa Taxi, SMS Taxi ва Yandex хизматлари маълумот бера олишмади, бироқ барчасига, Бишкекда кимдир биров гоҳида такси кўлланиб юрган бўлса, таксистларнинг орасида аёллар оз эканини тушунади.

Ўзини ошкор қилинмаслигини илтимос қилган Ританинг ҳамксбларидан бири Бишкекда такси хизматларида ишлаган аёллар жамиятда шаклланиб қолган тушунчалардан жабрланиб келишади деб айтди. «Одамлар бизни ёмон ҳайдайди деб ўйлашади, аслида эса бу ёлғон», — дейди у.

Клара Летконинг Kloop.kg учун сурати

Пичоқ қадаган мижоз

Яна бошқа бир бишкеклик таксист аёл Жипара Рита такси хизматлари билан бекор ҳамкорлик қилмаяпти деб ҳисоблайди. «Мобил иловаларсиз ишлаш жуда хавфли», — дейди у.

Жипара Jorgo Taxi билан ҳамкорлик қилади ва бу хизматда қўлланмалар билан ишлаш унга биргина мижоз излашга кетган вақтни тежаш имконини берибгина қолмай, ўз ишини хавфсиз ҳам қилади деб билдирди.

Таксистлар мобил иловалар билан ишлаган вақтда ҳеч бўлмаганда  уларни чақирган мижознинг рақамини билиб олишади. Бироқ шундай бўлса ҳам Жипара ўз хавфсизлиги учун, тунги соат бирга қадар ишлайди.

У таксистларнинг орасида  ҳеч бўлмаганда ўзаро алоқа учун WhatsApp-гуруҳ ҳам борлигини қўшимча қилди. Бироқ Рита ўзининг тугмали телефони билан ортда қолмоқда.

У мижозларнинг  кўпчилиги унга ҳурмат билан муомала қилиб, ўзини  «эже»  деб аташларини айтди. «Бизнинг менталитет бўйича биз катталарни, аёлларни ҳурмат қилишимиз керак», — дейди Рита жилмайиб.

Бироқ менталитет уни иш вақтида бир неча марта кўнгилсиз воқеалардан сақлаб қололмаган.

Клара Летконинг Kloop.kg учун сурати

Рита бир неча бор маст ёш болаларни уйларига етказган. Бир марта кечаси Бишкекнинг кўчасида уни ёшлардан бири тўхтатиб, уйига олиб бориб қўйишни сўраган.

«Унинг пули йўқ экан, — деб эслади Рита, — бироқ яхшилик қайтиши учун одамларга яхшилик қилиш керак. Гоҳида, бахтга қарши, бундай нарса кутилмаган  воқеага олиб келиши мумкин». Йўлда кетаётиб мижоз уни пичоқ билан қўрқитган— мижозга Ританинг аёл боши билан таксида ишлаши ёқмаган.

Қўрққанига қармасдан, Рита бир марта ҳам индамаган, чунки  у жаҳли чиққан эркакни  унга баттар ўчакишиб қолмаслиги учун индамай қутулиш керак эканини билиб турган. Охири Ритага йўл инспекторлари ёрдам беришган — Рита машинани тўхтатганда, улар машинанинг ёнидан ўтиб кетишаётган эди.

«Улар менга доимо ёрдам беришади, мен улар учун оддийгини бувиман», — деди Рита жилмайиб. Бироқ хавф туғдирган ўша воқеа охиргиси бўлиб қолган эмас. Бир марта икки хорижликлар Рита билан кира баҳосини келиша олмай, уни машинасидан бўғишга ҳаракат қилишган. Бахтига у  уйига омон қайтган.

«Тирикчилик учун машина ҳайдайман»

Бошқа ҳайдовчилар Ритага кетма-кет таксистлар орасида сенга ўрин йўқ дегандай қилишади. «Кет бу ердан!» — деб қийқирди  унга клубнинг ёнига тўхтамоқчи бўлган Ритага  катта машинада ўтирганларнинг биттаси. Ритани бундай  муомалалар тўхтатиб ёки хафа қилмайди.

У кечаси топган даромади доимо турлича бўлишини айтмоқда: гоҳида  унга битта ҳам мижоз тушмайди, шунингдек энг омадли кунлари у 15 кишини ташиган кунлари бўлган.

Клара Летконинг Kloop.kg учун сурати

«Агарда 500 сом топсам ҳам рози бўламан. Оила боқиш учун пул керак», — дейди у. Рита умр йўлдоши аёли таксида ишлай бошлаганда севинмаганини, бироқ кейинроқ кўнишга тўғри келганини айтди, чунки  оилага пул керак.

Чолу кампир фарзандларидан ёрдам сўрагилари келмайди. «Уларнинг ўз уйлари бор», — деб тушунтирди Рита.

Тунги соат икки бўлганда  у бу оқшомдаги биринчи мижозини топди. Улар 30 ёшлар чамаси, кўзлари сузилган, икки маст киши экан. Иккиси Ританинг кичкинагина машинасига ўтиришди.

«100 сомга олиб бориб қўйинг, илтимос қиламиз, биз студентмиз», — дейишди улар (бир оздан сўнг йўлда кетаётиб уларнинг биттаси тадбиркорлик қилишини айтиб, мақтанди).

Бироқ Рита ўз сўзида туришни билади — у  мижозлари билан савдолашиб ўтириб, 280 сомга олиб боришга келишишди.