Қирғизистоннинг футбол бўйича термаси ўз тарихида энг катта муваффақиятга эришиб, команда илк бор Осиё чемпионлигига ўтди — бу континентда термалар ўртасидаги энг муҳим турнир.
Қирғизистон бунга Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги жилдирилган ўйинда Мянма термасини мағлуб этгани боис эришди.
Александр Крестининнинг жамоаси рақибларини 5:1 ҳисобида енгиб, ўзига Бирлашган Араб Амирликларида ўтувчи Осиё Кубоги-2019 чемпионатига чиқиш имкониятини кафолатлади.
Қирғизистон термаси ўзининг чорак асрлик тарихида бу каби муваффақиятларга эришмаган эди.
Аввал Мянмага қарши учрашув 2017 йилнинг сентябрида Бишкекда ўтиши режаланган эди, лекин ўйин Мянманинг ғарбидаги жанжал шароитида ҳамда Қирғизистон ҳукуматининг учрашув вақтида терракт юз бериши эҳтимолидан хавфсираш сабабли жилдирилган.
Натижада Қирғизистоннинг термаси ўз тарихидаги энг муҳим ғалабасига Кореянинг Инчхон шаҳридаги майдонда эришди.
Ўйининг энг бошида Қирғизистон жуда катта руҳий устунликка эга бўлди —учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ команда Ислам Шамшиев билан Антон Землянухиннинг голларидан кейин ҳисобни 2:0га етказди.
Землянухин 63-дақиқада навбатдаги голини киргизиб, ўз исмини қирғиз футбол тарихига ёзишга эришди.
Ундан сўнг 11 дақиқадан кейин Виталий Люкс ҳисобни 4:0га етказиб, Қирғизистоннинг ғалабаси вақт масаласигина бўлиб қолди.
Бир оз хотиржам бўлиб қолган футболчилар Мянмадан келган рақибларига 83-дақиқада ягона голини киргизиш имконини беришди, лекин ўйин якунланиши арафасида Бекжан Сагинбаев ҳисобни 5:1 га етказишга улгурди.