Биринчи вице-премьер-министр Шадиев МХДКда сўроққа олинди

683
Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев

Миллий хавфсизлик бўйича  давлат комитети (МХДК) биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевни сўроққа чақирди. Шадиев халқаро ишлар бўйича бўлим бошчи Арсен Закировнинг парламентдан 30 минг доллар «ўғирлаш» иши бўйича сўроқ берган.

МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев 22-мартда сўроққа олинган. Сулайманов Шадиев МХДКга қайси сифата чақирилганини айтмади. «У сўроққа чақирилган  ва сўроққа олинди», — деди у.

Матбуот котибининг айтишича, Шадиев сохта ҳужжатлардан фойдаланиш орқали бюджет пулларини ўзлаштириб олиш орқали  жиноий иш бўйича сўроққа олинган.

Шадиев халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг  раиси бўлиб турган вақтда Закировнинг 30 минг доллар ўтказиш бўйича хатига имзо қўйиб берган. Терговнинг версиясига кўра, кейинроқ  уни Закиров ўзига ўзлаштириб олган.

Шадиев ўзи «Азаттык» радиосига берган интервьюсида ҳужжатга «бу нарсани билмай туриб» имзо қўйганлигини тан олган.

«Агарда билсам имзо қўймасдим. У бир неча йилдан бери ишлаб, бўлимга раҳбар бўлиб келган, бундан ташқари "Чингиз Айтматов номидаги мукофотга пул ажратиш керак" деб айтса, албатта қўл қўясанда. Кунига жуда кўп қоғозлар келади. Албатта, бундай бўлганига афсусланаман», — деди у.

Тергов версияси бўйича, Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун 30 минг долларни Мустақил давлатлар  ҳамдўстлигининг  Парламентлараро ассамблеясига ўтказиш бўйича ҳужжатларни сохталаштирган. Бироқ парламентнинг иш бошқармасининг сўровидан кейин ассамблеянинг котибияти маблағ олинмаганини билдирган.

Закировга қарши «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириш» ва «Ҳужжатларни сохталаштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Ҳозирда  у МДХКга қарашли тергов изоляторида қамоқда.