Депутат Хитойнинг Компартиясидан КСДП 1 млн сом олганини билдирди

683
Сурат: «Кабар»

КСДПнинг депутати Рискелди Момбеков Хитойнинг Коммунист партияси унинг партиясига ёрдам учун 1 млн сом ажратиб, бу пулларнинг сарфланиши бўйича ҳисобот беришни илтимос қилганини билдирди. КСДПнинг сиёсий кенгаши эса бу маълумотни  инкор қилиб, пул социал-демократларгагина эмас, Жогорку Кенешга ажратилганини билдирди.

Момбеков Хитойнинг Компартияси томонидан берилган ёрдам ҳақида «Азаттык» радиосининг эфирида билдирди. У 1 млн сом социал демократларга ажратилганини  ва пул идорани жихозлашга шунингдек, «Медиа Форум»нинг биносидаги штабни таъмирлашга кетганини айтди.

«Энди қандай ёрдамлар келиб, у қандай ишлатилиши тўғрисида қурултойда ҳисобот берилса керак. Бу партиянинг етакчилари жавоб берадиган савол», — деди у.

Момбековнинг айтган сўзларини КСДПнинг сиёсий кенгаш аъзоси Фарид Ниязов инкор қилди. Унинг тушунтиришича, ҳақиқатдан ҳам  Хитойнинг Компартияси томонидан техник ёрдам ажратилганини, бироқ уни КСДП эмас Жогорку Кенеш олган.

«Мен сизлар қўнғироқ қилгандан сўнг нима учун балансда йўқ эканини  аниқладим. Бу, котибият экан. Уларнинг  бари "олдик, олдик" дейишган. Биз ҳам олганмиз деб ҳисоблаганмиз. Ёрдам Жогорку Кенешнинг қошида олинган, шунга у бизнинг балансда йўқ. Ёрдамни парламент, унинг ичида КСДП фракцияси олибди», — деб билдирди Ниязов.

Момбеков: Пуллар КСДП учун бўлган

Бироқ Момбеков пуллар социал-демократларгагина ажратилган дейди — у «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида Хитойнинг компартияси КСДПга тўғридан –тўғри ёрдам берганини айтди.

«Бу ерда Жогорку Кенешнинг қандай алоқаси бор? Бу ерда партия партияга пул ажратмоқда, партия партияга ёрдам бермоқда. Хитойнинг Коммунистик партияси Қирғизистоннинг социал-демократлар партиясига техник ёрдам кўрсатмоқда», — деди Момбеков.

Момбеков ёрдам айнан қачон олинганини  ва  у бошқа маълумотлар унга ноақниқлигини қўшимча қилди.

«Мен сиёсий кенгашнинг  эмас, мен КСДПнинг оддий аъзосиман. Мен бу ҳақда фракциянинг мажлисида  эшитганман, мен эшитган нарсамни айтяпман. Шунингдек пул қандай йўл билан олинганини, грант, юань, сом ёки доллар биланми унга тегишли одамлар жавоб беришсин, аниқроқ айтганда КСДПнинг етакчилари», — деди депутат.

Унинг фракциядош ҳамкасблари Дастан Бекешев ва Аида Касималиева ажратилган  маблағ ҳақида уларга ҳеч нарса маълум эмаслигни айтишди. Материални чиқариш олдидан фракциянинг лидери Иса Омуркулов билан алоқага чиқишга имконият бўлмади.

Парламент: Хитой пулни жихозларга ажратган

Жогорку Кенешнинг матбуот котиби Ибрагим Нуракун уулу «Клооп»га парламент Хитойнинг Компартиясидан ҳеч қандай ёрдам олмаганини, бироқ 2017-йилнинг куз ойларида Хитойнинг Қирғизистондаги элчилиги томонидан 1 млн сом миқдорида ёрдам ажратилганини айтди.

«Балким бу ерда гап 2017-йилнинг куз ойларида Хитойнинг Қирғизистондаги элчилиги техник грант тарзида бир миллион сомга яқин миқдорда ёрдам кўрсатгани ҳақида бўлса керак. Парламент аппаратининг иши учун керакли музлаткичлар  ва бошқалар. Улар  ўзлари сотишган », — деди Нуракун уулу.

Хитой элчилигидан «Клооп» журналистларига маълумот олиш учун сўров қолдиришни илтимос қилишиб, саволлар етакчиликка берилиб, агарда у хоҳласа жавоб беради деб айтишди.

Қирғизистоннинг қонунларига кўра, сиёсий партияларга четдан ўз фаолияти учун молиявий ёрдам олиш тақиқланади.