«Фэйсбук» ва Cambridge Analytic можароси

267

Кембриж тадқиқотчиси Александр Коган 2014 йилда «Фэйсбук»да индентификацияни аниқлаш учун тест-иловасини яратди. Мазкур тест орқали маълумотлар олишга фойдаланувчиларнигина эмас, балки уларни дўстларининг ҳам розилиги олинган.

Тестдан жами 270 минг киши ўтиб, 50 млн дўстларининг маълумотларини тақдим этишган. Кейин Коган ушбу маълумотларни анализ ва маркетинг тадқиқотларини ўтказувчи Британиянинг Cambridge Analyticа компаниясига топширган.

Cambridge Analytica компаниясининг собиқ ҳодими  Кристофера Вайли берган кўрсатмаларга кўра, компания мазкур маълумотлардан АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайлов олди кампаниясида фойдаланган — йиғилган маълумотлар асосида «Фэйсбук» фойдаланувчиларига уларнинг танловига таъсир этиш учун сиёсий рекламалар кўрсатилган. Британия ширкати шу тариқа Трамп ғалабасига ёрдам берган деб ҳисобланади, лекин бу ёрдам қанчалик даражада экани номаълум.

Cambridge Analytica билан бўлган можаро «Фэйсбук»ка ҳам ўз таъсирини кўрсатди — вазият ортидан шахсий маълумотлар хавфсизлиги масаласи кўтарилиб, акциялар қиймати тушиши ортидан $6 млрд зарар кўрган. АҚШ ва Великобритания ижтимоий тармоқ бўйича текширув бошлашди. Твиттерда «Фэйсбук»дан фойдаланмасликка чақирувчи акция бошланди — акцияни WhatsApp асосчиларидан бири Брайан Эктон ҳам қўллаб чиққан.

Сюжет Channel 4 о Cambridge Analytica (инглиз тилида):