Бишкек ИЭМнинг собиқ директори «Электр станциялар» ишхонасини судга берди

575

Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) собиқ директори Нурлан Омуркул ўғли хизмат ўрнини қайтариб олишни истайди ва ишдан бўшатилини «ноқонуний» деб ҳисоблайди.

Бишкекнинг Биринчи май район судидан «Клооп» мухбирига билдиришича, Омуркул ўғли 19 февралда ариза берган, лекин бу ҳақда 15 мартда маълум бўлган.

Бишкек ИЭМнинг собиқ директори «Электр станциялар» ишхонаси билан судлашишни режалаштиромқда, чунки у хизматдан бўшатилишини «ноқонуний» деб ҳисоблайди ҳамда директорлик вазифасига қайтишни истайди.

Шунингдек, у даъво аризасида мажбуриятдан ишсиз юргани учун маош ҳамда маънавий зиён тўлаб беришни талаб қилган. «Электр станциялар» ишхонасидан Омуркул ўғлининг идорага қарши берган аризасига изоҳ бера олишмади.

Омуркул ўғли иссиқлик марказидаги авария оқибатида ИЭМнинг директорлик вазифасидан олинган.

15-мартда Омуркул ўғли Бишкекнинг иссиқлик марказидаги авария қурилиши якунланмаган кимёвий цех сабабли бўлганини ҳамда уни модернизациялашга 386 млн доллар эмас, 250-260 млн доллар кетганини билдирган.

«Электр станциялар» ишхонаси ИЭМнинг модернизация баҳосини «ҳақиқатга мос» деб атаб, у «штатдан ташқари вазиятлар ва узулишларга учрамай муваффақиятли» бажарилганини билдиришган.

Бишкек ИЭМидаги авария 26 январда бўлиб, у шаҳарликлардан хонадонларида температуранинг анчайин пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан кейин иссиқ сув бериш тўхтаб қолган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда  Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда қайта тикланган.

Ҳукумат айбдорларга нисбатан «жиддий чораларни» кўришни ваъда қилган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «Электр станциялар» бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоев ва техник директор Алмаз Жусупбековни қўлга олган.