«Электр станциялар» ишхонаси: Бишкек ИЭМни 386 млн долларга модернизациялаш — «ҳақиқатга мос келади»

582
ИЭМни Электр станциялар ишхонаси. Сурат: «Акчабар»

«Электр станциялар» ишхонаси Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) 386 млн долларга модернизациялашга кетувчи маблағни изоҳлади. Ишхонадагилар Бишкек иссиқлик мараказининг модернизациялаш миқдори 386 млн долларни ташкил қилганини «ҳақиқатга мос» деб аташди.

«Электр станциялар» ишхонаси 15-март куни кечки вақт станцияни модернизациялашга сарфланган 386-млн долларнинг ҳисобини тушунтирди.

«Бишкек ИЭМнинг 1 кВт янги блокларига 1287 долларга турган. Дунёвий практикада ИЭМ қуришда 1 кВттнинг баҳоси 1200 доллардан 2000 долларгача етади. Шунингдек "РусГидро" 1 кВттни 1600 доллардан 2300 долларгача баҳолайди», — деб айтилади маълумотда.

Ишхонада Бишкек ИЭМнинг модернизациялаш баҳоси 386 млн долларни ташкил қилганини «адекват» деб аташди.

Ишхонанинг маълумотида модернизациялаш ниҳоясига етганини ва у «штатдан ташқари вазиятлар ва тўхталишлар бўлмасдан муваффаққиятли» юргизилганини аниқлашмоқда.

«ИЭМнинг ўт қозонларида юқори ҳароратда эксплуатациялаш учун видеокамераларнинг баҳоси 386 млн доллар туради. Саноатда фойдаланиш учун омбирларнинг мажмуаси 386 млн доллар туради. Лойиҳа умумий 386 млн долларни ташкил қилади», — деб айтилади «Электр станциялар» ишхонасининг маълумотида.

Ишхонадан 2018-йилнинг 26-январида бўлган авария сабабли шаҳарликлар иссиқ сувсиз ва иссиқликсиз қолишгани бўйича «маъсулиятдан соқит бўлмасликларини» қўшимча қилишди.

15-март куни эрта билан Бишкек ИЭМнинг собиқ директори Нурлан Омуркул уулу станцияни модернизациялаш 250-260 млн турган деб билдирган. Шунга кўра, у ўзида станцияга керакли ускуналар қимматбаҳода сотиб олингани тўғрисида далиллар борлигини қўшимча қилган.

«90 фоизга кўтарилган. […] Қўшни давлатларда қурилаётган станцияларга нисбатан солиштирганда арзон бўлиши керак деб ўйлайман», — деган Омуркул уулу.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда  Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда қайта тикланган.

Ҳукумат айбдорларга нисбатан «жиддий чораларни» кўришни ваъда қилган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «Электр станциялар» бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоев ва техник директор Алмаз Жусупбековни қўлга олган.