Абилгазиев президент аппарати раҳбарлигига тайинланди

755

Президент Сооронбай Жээнбеков Мухаммедкалий Абилгазиевни ўз маъмуриятининг раҳбарлик хизматига тайинлаш бўйича фармонга қўл қўйди. Бунга қадар у президент маъмуриятининг раҳбар ўринбосари вазифасини бажариб келган.

Абилгазиев мазкур хизматга 16-мартда тайинланди. Унгача бу хизматни  Фарид Ниязов эгаллаб келган. Ниязов бу хизматдан КСДПКдаги партиявий ишга эътибор қаратиш учун кетган.

Абилгазиев президент аппаратининг раҳбар ўринбосарлик хизматига 2017 йилнинг сентябрида тайинланланган. Ҳукуматнинг янги таркиби тузулгунга қадар у 2017 йилнинг августида премьер-министрнинг вазифасини бажарган. У бу хизматни 22 августдан бошлаб 25 августгача эгаллаб турган.

Шундан сўнг Сапар Исаков ҳукуматнинг раҳбари бўлиб тайинланган ва Абилгазиев Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турган вақтда унинг маслаҳатчи хизматига кўтарилган. У бу хизматда икки ҳафта ишлаган, шундан сўнг Атамбаевнинг маъмуриятидаги Ниязовнинг ўринбосари бўлиб қолган.

Абилгазиев 2016-йилдан бошлаб 2017-йилнинг августига қадар ўша вақтда ҳукумат раҳбари бўлиб турган Сооронбай Жээнбековнинг министрлар кабинетида вице-премьер-министр бўлган.

Бунга қадар у Социал фондда турли хизматларда ишлаб юрган ва Бишкекнинг аҳолисни иш билан таъминлаш департаментининг директори сифатида фаолият олиб бораган.