Жээнбеков: Қирғизистон қўлга олинган депутатнинг иши бўйича Қозоғистон ҳукуматига таъсир кўрсатмайди

682

Президент Сооронбай Жээнбековнинг билдиришича, Қирғизистоннинг махсус хизмати Қозоғистонда контрабандада гумон қилиниб қўлга олинган Жогорку Кенеш депутати Дамирбек Асилбек уулуни ишини кузатиб турибди. Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон томон терговга таъсир этмайди.

Давлат раҳбарининг айтишича, у Қозоғистонда қирғизистонлик депутат қўлга олиниши бўйича маълумотни «жуда оғир» қабул қилган. Бироқ, унинг фикрича, депутат «калта фикр қилган», чунки унинг иши бўйича тергов ҳаққоний ўтишига ишонади.

«Бизнинг қозоқ дўстларимиз ва тегишли органлар тергов юритишда адолатли бўлишади деб ишонаман. Бизнинг махсус хизматлар бу масалага назар ташлашмоқда. Бироқ таъсир этишга харакат қилмаймиз», — деди Жээнбеков.

Қозоғистоннинг махсус хизмати 16-февралга ўтар кечаси 35 кишини қўлга олган, унинг ичида Жогорку Кенешдаги «Кыргызстан» фракциясининг депутати Дамирбек Асилбек уулу ҳам бўлган. Асилбек уулудан ташқари, Қозоғистоннинг махсус хизмати икки қирғизистонликни бирга қўлга туширган.

Қозоғистоннинг бош прокуратураси Асилбек уулуни контрабандада гумонламоқда. Тергов версияси бўйича, қўлга олиганлар Қирғизистон орқали «махфий тизимлар» ёрдами билан Хитойдан тўғри олиб келинган контрабанда товарларни Қозоғистонга киритишган.

Кейинроқ Асилбек уулуда Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролиги бор эканлиги аниқланган, шунингдек, у ўз исми ва туғилган йилини ўзгартиргани маълум бўлган. Қозоғистон ИИМи билдиришича, Асилбек уулу Қозоғистонда туғилган.

Бироқ депутатнинг отаси Асилбек Супатаев билдиришича, унинг ўғли қирғиз ва Қоракўл шаҳрида туғилган.

Қозоғистон КТК телеканали депутатни қўлга олинишини акс этган телесюжетни эълон қилишган ва унда журналистлар Асилбек уулуни «контрабандачиларнинг етакчиси» деб аташган.

«Ишнинг материаллари бўйича, у  [Асилбек уулу] Хитойдан Қозоғистонга ва Россия божхонаси ҳамда чегарадан айланиб ўтган контрабанда товарларни киритаётган трансмиллий жиноят гуруҳининг раҳбари. Терговнинг версияси бўйича, унга бу ишда бошқа қирғизистонлик Уланбек Мурадилов ёрдам берган», — деб айтилган материалда.

Журналистларнинг  маълумотига кўра, Асилбек уулу Қозоғистон фуқаролигини «сотиб» олган.

Қирғизистон парламентидан бу ишга аралашмасликларини билдиришган, бироқ «Кыргызстан» фракциясининг раҳбари Алмазбек Батирбеков Асилбек уулунинг контрабандачиларнинг гуруҳига алоқаси йўқ бўлиши мумкин  деб хабар берган. Батирбековнинг айтишича, унинг ҳамкасби спортга алоқадор ишлар билан Алматига кетган.

Марказий сайлов комиссияси хабар беришича, депутатни Қозоғистондан Асилбек уулунинг қўш фуқаролиги бўйича ҳужжатни олгандан кейингина мандатдан ажратиши мумкин.