Жээнбеков Ниязовнинг хизматдан кетиш қарорини «ҳурмат қилади»

778

Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг билдиришича, ўзининг маъмуриятига етакчилик қилган Фарид Ниязовнинг истеъфо бўйича «қарорини ҳурмат қилади». Ниязовнинг ўзи билдирганидек, у ҚСДПдаги фаолияти учун ўз хизматидан кетмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг етакчилари билан учрашувда президентдан ўзининг маъмурият раҳбари Фарид Ниязовнинг истеъфога чиқиши бўйича сўрашди.

«Мен Фарид Ниязовнинг қарорини ҳурмат қиламан, у давлатпарвар ва яхши менеджер», — деб жавоб берди Жээнбеков.

Айни вақтда Жээнбеков ўзида «бу хизматга лойиқ» кишилар кўп эканини айтди.

«У менинг сайлов олди штабимни бошқарди. У ерга Фарид Абилезимович президент аппаратнинг етакчилик хизматидан келди. Биз агарда мен сайловда ғолиб бўлсам у президент аппарат раҳбарлигига қайтиши бўйича келишиб олганмиз. Муқаддас ўрин бўш қолмайди. Мен кетаман деган кишини ушлаб туролмайман», — деди Жээнбеков.

Фарид Ниязов президент администрациясининг раҳбарлик лавозимидан кетишни режалаштираётгани бўйича 6 мартда изоҳ берган. Унинг айтишича, у «КСДПдаги партия ишига кўпроқ эътибор бермоқчи».

Бундан ташқари, у истеъфога чиқиш қорини ўзгартиришга асос йўқлигни ва бу ҳақда Жээнбеков хабардор эканини қўшимча қилган.

Жээнбеков ва Ниязовнинг ўртасида хизматдан кетиш бўйича учрашув эртага ўтиши керак.

Ниязов 26-февралда президент Сооронбай Жээнбековга  у аппарат етакчилигидан кетаётгани бўйича хабар берган. Бироқ Жээнбеков унинг истеъфо аризасини қабул қилмаган. Давлат раҳбари Ниязовга бир ҳафталик меҳнат таътили берган ва биргаликда ишлашни давом эттиришни таклиф қилган.

Шундан сўнг айрим экспертлар амалдаги президент билан собиқ давлат раҳбари ўртасидаги келишмовчилик ҳақида таҳмин қилишган, чунки Фарид Ниязов — Алмазбек Атамбаевнинг издоши, у унинг маслаҳатчиси бўлган ҳамда унинг президентлик муддати тугагунга қадар маъмуриятнинг раҳбари бўлиб ишлаган.

Лекин, Жээнбеков Атамбаев билан ўзининг ўртасида ҳеч қандай низо йўқ эканини билдирган.