Жээнбеков: Иккинчи Россия ҳарбий базаси бўйича масала ҳал қилинмаган

413

Президент Сооронбай Жээнбековнинг билдиришича, Қирғизистоннинг шимолида Россия харбий базасини ташкил қилиш бўйича масала «ҳал қилинмаган». Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2017 йилнинг июнида Қирғизистон шимолида Россиянинг иккинчи харбий базасини тузишни таклиф қилган.

Жээнбеков 6 мартда Оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) етакчилари билан учрашувда шимолда Россиянинг харбий базаси қуриладими ёки йўқми номаълум эканини билдирди.

«Бу масала менга қадар ҳам муҳокама қилинган. Бундай масала кўтарилган, лекин ҳал қилинмаган», — деди президент.

Унинг айтишича, ҳозирда Қантдаги Россия харбий базаси «мустаҳкамланган».

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2017 йилнинг июнида ўзининг рус ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувида ўлкада Россиянинг иккинчи харбий базасини тузишни ва уни Қирғизистоннинг ўимолида жойлаштиришни таклиф қилган.

Атамбаев ҳозирги Қантда жойлашган Россия ҳарбий базасини кучлантиришнинг аҳамияти йўқ деб ҳисоблаган.

Россия ҳукумати Қирғизистон президентининг фикрларига қўшилмаган. Россия ташки ишлар министрлигидан билдирилишича, «ташқи эҳтимолий хавфларнинг олдини олишга» биргина Қантдаги ҳарбий база «етарли».

Қирғизистоннинг президенти Алмазбек Атамбаев 2016 йилнинг декабрида битим муддати тугаганда Россия ҳарбийлари ўлкадан «кетиши керак» деб билдирган. Унинг айтишича, республика «ўз кучига таяниши» керак.

2017 йилнинг январида Россия президенти  Владимир Путин агарда Қирғизистоннинг қуролли кучлари тўлиқ тартибда мустаҳкамланса, у ҳолда рус ҳарбийлари базадан «ўша куниёқ» дарҳол чиқиб кетишга тайёр деб билдирган.

Россиянинг ҳарбий базаси Қирғизистон ҳудудига 2003 йили жойлаштирилган. Унга Қантдаги аэродром, Иссиқкўлдаги ҳарбий денгиз базаси, Майлисув шаҳридаги сейсмология пункти ҳамда Чолдевар қишлоғидаги алоқа бўлими киради.

2012 йили икки давлатнинг ҳукумати база Қирғизистоннинг ҳудудида 2031 йилгача жойлашиши бўйича келишувга қўл қўйишган.